1.2. Давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш
Т/р | 30 |
---|---|
Амалга ошириладиган тадбир | Юқори малакали кадрларни чет элга кетиб қолишини олдини олиш, уларни давлат хизматига, иқтисодиёт тармоқларига кенг жалб қилиш бўйича чора-тадбирлар Дастури лойиҳасини ишлаб чиқиш. |
Бажариш муддати | 2017 йил I чорак |
Ижро учун масъуллар | Меҳнат вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, ТИВ, ОваЎМТВ, Фан ва технологиялар қўмитаси, ДБА, Фанлар академияси, вазирлик ва идоралар |
Сарф-харажатлар (млн. сўм) | - |
Молиялаштириш манбалари | - |
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа | Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси. Лойиҳада: мутахассисларнинг касбий ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқаришдаги тўсиқларни бартараф этиш, уларнинг мансаб пиллапояларида ўсиши учун шароитлар яратиш, моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш; ривожланган хорижий давлатлар таълим муассасаларини тугатган миллий кадрларни ишга жойлаштириш ва уларнинг салоҳиятидан самарали фойдаланиш; хорижий ўқув юртлари томонидан берилган дипломларни нострификация қилиш тартибини соддалаштириш; иқтидорли ёшларни илм-фанга жалб этиш, ёш олимлар томонидан ўтказиладиган истиқболли тадқиқотларни молиялаштириш, улар натижаларини тижоратлаштириш масалалари назарда тутилади. |
Изоҳлар ва уларга берилган жавоблар
Маълумот учун олинди.