Ҳурматли муҳокама иштирокчилари!
"Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони лойиҳаси муҳокамаси бўйича таклифларни қабул қилиш муддати жорий йилнинг 28 январь куни соат 18-00да якунланди.

5.1. Хавфсизлик, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминлаш соҳасидаги устувор йўналишлар

Т/р304
Амалга ошириладиган тадбирЙирик ижтимоий, сиёсий ва маданий-оммавий тадбирлар ўтказилаётганда хавфсизликни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар назарда тутилган Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорларининг лойиҳаларини ишлаб чиқиш.
Бажариш муддатиЙил
давомида
Ижро учун масъулларИИВ, МХХ, ФВВ,
ҚР Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
Сарф-харажатлар (млн. сўм)-
Молиялаштириш манбалари-
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижаЎзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари лойиҳалари.
Мазкур қарорлар турли хил муҳим оммавий тадбирларни ўтказишда жамоат хавфсизлигини, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилиш, ушбу соҳадаги масалаларни ҳуқуқий тартибга солиш имконини беради.

Изоҳлар ва уларга берилган жавоблар

Атабеков Азизбек Рахматович24.01.2017 17:54
Шундай Йирик ижтимоий, сиёсий ва маданий-оммавий тадбирлар ўтказилаётганда баъзи бир расмий фуқаролар "рўмол" ўраган аёлларни рўмолларини ечишни сўрайди ёки умуман уша тадбирга киритмайди бу эса турли хил норозиликка сабаб бўлади.
Рад этилди24.01.2017 17:58
Шарҳингизда муайян таклиф мавжуд эмас.
Атабеков Азизбек Рахматович25.01.2017 09:10
Шундай Йирик ижтимоий, сиёсий ва маданий-оммавий тадбирлар ўтказилаётганда баъзи бир расмий фуқароларга диний кийим ва ибодат кийимлари тўғрисида аниқ тушунча берилиши керак.
Маълумот учун06.02.2017 10:01

Маълумот сифатида олинди.

Салиев Алишер Зафарович25.01.2017 09:32
оммавий тадбирларда ва умуман кундалик хаётда ушбу диний кийимларни умуман таъкиклаш эмас балки маълум бир принциплар асосида булишини таклиф киламан. Масалан Аёлларимизни юзи ёпик булиши мумкин эмас, кора рангдаги либос мумкин эмас, миллий урф одатларимиздан келиб чикиб маълум бир кийим фасонлари булса ва хоказо. Диний либосларни умуман таъкиклаш нотугри деб уйламан, чунки бу холат ижтимоий норозили келтириб чикаради
Маълумот учун06.02.2017 10:02

Маълумот сифатида олинди.

Bahodirov Bobur Bahodir o`gli26.01.2017 15:08
Ўзбекистон Республикасининг "Йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишлар уюштириш, ўтказиш тўғрисида" қонуни лойиҳасини ишлаб-чиқиш тўғрисида Президент қарори. Мазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжатда жамоат тартиби, йиғилиш, митинг, кўча юришлари ва намойиш тушунчаларига таъриф бериб ўтиш лозим. Шунингдек ушбу муносабатлар иштирок етувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, уларни ташкил етишга рухсат берувчи мутасадди ташкилотлар рўйхати ва тартиби белгилаб ўтиш лозим.
Маълумот учун06.02.2017 10:03

Маълумот сифатида олинди.

Салиев Козимбек Шухратович26.01.2017 17:45
Йирик ижтимоий, сиёсий ва маданий-оммавий тадбирлар ўтказилишидан аввал хар доим автомобил хайдовчиларига ва фуқароларга ноқулайликлар туғдирмаслик мақсадида ёпиладиган кўчалар хақида олдиндан маьлумот берилиши зарур.
Маълумот учун06.02.2017 10:15

Маълумот сифатида олинди.