5.1. Хавфсизлик, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминлаш соҳасидаги устувор йўналишлар
Т/р | 308 |
---|---|
Амалга ошириладиган тадбир | Киберхавфсизлик соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштиришга оид Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш. |
Бажариш муддати | 2017 йил III чорак |
Ижро учун масъуллар | Ахборот технологиялари вазирлиги, МХХ |
Сарф-харажатлар (млн. сўм) | - |
Молиялаштириш манбалари | - |
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа | Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси. Мазкур қарорбилан ҳозирги кунда бутун дунёда тобора глобаллашиб бораётган киберхуружларни олдини олиш, ушбу йўналишда етарлича хавфсизликни таъминлаш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш чора-тадбирлари белгиланади. |
Изоҳлар ва уларга берилган жавоблар
Маълумот сифатида олинди.
дастурнинг 308 бандига таклиф:
Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини ишлаб чиқишда Республика ахборот хафсизлигини таъминлаш идоралараро комиссиясини тузиш ва фаолиятини ташкил этишни назарда тутиш соҳада янада самарадорликка эришишга ҳизмат қилади.
Бундан ташқари электрон ҳужжатлар юритилиши натижасида электрон архивлар фаолияти ривожланиб бормоқда. Электрон архивларни сақловини таъминлаш, улардаги ахборот хавфсизлигини таъминлаш ҳам долзарблашиб бормоқда. Электрон архивлардаги ахборот хавфизлигини таъминлаш вазифаси ваколатини O‘zbekiston Respublikasi Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi га норматив ҳужжат билан бириктириб қўйиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Маълумот сифатида олинди.