Ҳурматли муҳокама иштирокчилари!
"Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони лойиҳаси муҳокамаси бўйича таклифларни қабул қилиш муддати жорий йилнинг 28 январь куни соат 18-00да якунланди.

5.1. Хавфсизлик, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминлаш соҳасидаги устувор йўналишлар

Т/р311
Амалга ошириладиган тадбирДиний ташкилотлар ва бирлашмалар фаолиятини давлат томонидан тартибга солишнинг асосий йўналишлари ва принципларини белгилаб беришга қаратилган Диний соҳадаги Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсати концепциясининг лойиҳасини тайёрлаш ва киритиш.
Бажариш муддати2017 йил
III чорак
Ижро учун масъулларДиний ишлар қўмитаси,
Адлия вазирлиги, СМТИ,
вазирлик ва идоралар
Сарф-харажатлар (млн. сўм)-
Молиялаштириш манбалари-
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижаКонцепция.
Ушбу Концепцияда диний ташкилотларнинг ва бирлашмаларнинг давлат билан ўзаро муносабатлари, улар фаолиятининг ҳуқуқий тартибга солиниши ҳамда янада такомиллаштирилиши, ушбу соҳадаги асосий йўналишлар, принциплар ва бошқа муҳим масалалар назарда тутилади.

Изоҳлар ва уларга берилган жавоблар