Ҳурматли муҳокама иштирокчилари!
"Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони лойиҳаси муҳокамаси бўйича таклифларни қабул қилиш муддати жорий йилнинг 28 январь куни соат 18-00да якунланди.

5.1. Хавфсизлик, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминлаш соҳасидаги устувор йўналишлар

Т/р313
Амалга ошириладиган тадбирМамлакат мудофаа қобилиятини янада мустаҳкамлаш, Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ҳарбий қудрати ва ҳарбий тайёргарлик даражасини ошириш.
Бажариш муддати2017 йил
I-III чорак
Ижро учун масъулларМудофаа вазирлиги, ИИВ, ФВВ, ТИВ, МХХ, СМТИ
Сарф-харажатлар (млн. сўм)-
Молиялаштириш манбалари-
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижаКомплекс чора-тадбирлар дастури. Дастурда қуйидагиларни назарда тутиш:
мамлакат ҳарбий хавфсизлигини, Қуролли Кучлар жанговар тайёргарлиги ва жанговар қобилияти ҳолатини, кадрлар тайёрлаш тизимини, ҳарбий хизматчиларни ҳар томонлама таъминлаш соҳасидаги концептуал ҳужжатларни таҳлил қилиш;
янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикасининг Миллий хавфсизлик концепцияси ва Мудофаа доктринаси лойиҳаларини тайёрлаш.

Изоҳлар ва уларга берилган жавоблар