5.1. Хавфсизлик, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминлаш соҳасидаги устувор йўналишлар
Т/р | 316 |
---|---|
Амалга ошириладиган тадбир | Қўшинларни замонавий қурол-яроғ ва ҳарбий техника билан қайта таъминлаш. |
Бажариш муддати | 2017 йил II чорак |
Ижро учун масъуллар | Мудофаа вазирлиги, Молия вазирлиги, вазирлик ва идоралар |
Сарф-харажатлар (млн. сўм) | Ҳисоб-китобларга асосан |
Молиялаштириш манбалари | Давлат бюджети маблағлари |
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа | Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси. Лойиҳада қуйидаги масалалар ўрин олади: ҳарбий аҳамиятга эга маҳсулотлар сотиб олиш, мавжуд техника воситаларини таъмирлаш ва модернизация қилиш, бу борадаги ишларни мақсадли молиялаштириш бўйича ўзида аниқ тадбирларни назарда тутадиган 2017-2021 йилларга мўлжалланган комплекс дастур ишлаб чиқиш; ҳарбий саноат мажмуасини барпо этиш, шу нуқтаи назардан, мудофаа саноати соҳасида ягона сиёсатни амалга ошириш учун масъул бўлган, Мудофаа вазирлигининг таъмирлаш бўйича барча корхоналарини, шунингдек, Чирчиқ авиация таъмирлаш заводи ҳамда ўқ-дори тайёрлайдиган “Восток” илмий-ишлаб чиқариш бирлашмасини ўз таркибига олувчи тегишли органни ташкил этиш; ушбу тизим самарадорлигини ошириш билан бирга, илмий-ишлаб чиқариш базасини яратиш, сервис марказлари ва қўшма корхоналар ташкил этишга, шунингдек, мамлакатимизнинг етакчи корхоналарида ҳарбий аҳамиятга эга бўлган айрим турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқариш. |
Изоҳлар ва уларга берилган жавоблар