5.1. Хавфсизлик, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминлаш соҳасидаги устувор йўналишлар
| Т/р | 317 |
|---|---|
| Амалга ошириладиган тадбир | Ҳарбий хизматчиларни ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирлар самарадорлигини ошириш. |
| Бажариш муддати | 2017 йил I чорак |
| Ижро учун масъуллар | Вазирлар Махкамаси, Мудофаа вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, вазирлик ва идоралар |
| Сарф-харажатлар (млн. сўм) | Ҳисоб-китобларга асосан |
| Молиялаштириш манбалари | Давлат бюджети ва бюджетдан ташқари маблағлар, тижорат банклари кредитлари |
| Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа | Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси. Лойиҳада: ҳарбий хизматни ўташ тартиби, фронт орти таъминоти, ҳарбий хизматчиларни уй-жой билан таъминлаш, уларга тиббий хизмат кўрсатишни такомиллаштиришга қаратилган, кўпдан буён ҳаёт талабига айланган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни, шу жумладан “Ҳарбий хизматни, ички ишлар ва божхона идораларида хизматни ўтаган шахслар ҳамда уларнинг оила аъзоларини пенсия билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқишни назарда тутувчи чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш; ҳарбий хизматчиларни уй-жой билан таъминлаш бўйича имтиёзли ипотека кредитлари ажратиш тизимини кенг жорий этиш; ҳарбий хизматчилар оилалари учун уларга имтиёзли ипотека кредитлари орқали бериладиган уч қаватли 56 та уй-жой биносини барпо этиш назарда тутилади. |
Изоҳлар ва уларга берилган жавоблар