Ҳурматли муҳокама иштирокчилари!
"Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони лойиҳаси муҳокамаси бўйича таклифларни қабул қилиш муддати жорий йилнинг 28 январь куни соат 18-00да якунланди.

1.2. Давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш

Т/р36
Амалга ошириладиган тадбир“Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали “Ягона дарча” принципида электрон давлат хизматларини кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорининг лойиҳасини ишлаб чиқиш.
Бажариш муддати2017 йил
II чорак
Ижро учун масъулларАхборот технологиялари вазирлиги,
вазирлик ва идоралар
Сарф-харажатлар (млн. сўм)-
Молиялаштириш манбалари-
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижаЎзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси.
Лойиҳа фуқаронинг ва тадбиркорнинг шахсий кабинетини яратиш орқали персоналлаштирилган давлат хизматларини кўрсатишни ҳисобга олган ҳолда Ягона интерактив давлат хизматлари порталини такомиллаштириш ҳамда давлат органлари ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларининг Ягона портал билан мунтазам интеграциялашган ҳолда ўзаро муносабатини таъминлаш чора-тадбирларини белгилашни назарда тутади.

Изоҳлар ва уларга берилган жавоблар

Karshiev Mirzoxid Erkinovich20.01.2017 09:25
Янги тадбир таклиф қилинмоқда. “Давлат хизматлари кўрсатиш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси тайёрлаш Ушбу қарор лойиҳаси қуйидагиларни назарда тутади: А) “Ягона дарча” марказлари ва “Электрон ҳукумат” тизими инфраструктураси ва бэк-офисларини интеграциялаш Б) Давлат хизматларини оптималлаштириш ва улар орасидан “Ягона дарча” марказлари ҳамда “Электрон ҳукумат” тизимида орқали кўрсатиладиган хизматларни ташлаш бўйича идоралараро комиссия тузиш ҳамда унинг ишчи органи сифатида Вазирлар Маҳкамасида Давлат бошқаруви ва хизматлари ислоҳотлари департаментини тузиш В) “Ягона дарча” марказлари ва “Электрон ҳукумат” тизими орқали кўрсатиладиган хизматлар сонини кўпайтиришни назарда тутадиган режа-графиги Г) «Ягона дарча» марказларида фуқароларга кўрсатиладиган хизмат турларини жорий қилиш, марказлар учун ихтисослаштирилган бинолар қуриш режасини тасдиқлаш, аҳоли пункларидан узоқ жойларда яшайдиган аҳоли учун давлат хизматлари кўрсатидиган «мобил ягона дарча» лар ташкил эти шва б.
Маълумот учун26.01.2017 17:30
Эътибор ва фикрингиз учун рахмат.
Qurbon Raxmanov28.01.2017 12:52

Барчамизга маълумки юртимизда эркин иқтисодий зоналар яратилмоқда. Уларни осни ҳам ошиб бормоқда. Ушбу тажрибадан келиб чиққан ҳолда бирор бир туманни (пилотный) танлаб олган ҳолда ўша тумандаги "ягона дарча" марказларини фаолиятини тўлиқ автоматлаштириш лозим. Хизматлар сонини ҳам кескин оширган ҳолда. бунда албатта ўша "ягона дарча" марказига боғланадиган барча ташкилотлар ҳам ўз ишларини автоматлаштирилган тизим орқали олиб боришлари лозим. Ягона интерактив давлат хизмалари портали орқали олиб борса ҳам бўлади. Маълум бир муддатда катта кучни ана шу пилотний марказга ташлаган ҳолда иш олиб борилса, албатта жараёнларни реинжиниринг қилган ҳолда. Келиб чиқаётган камчиликларни оператив равишда амалга ошириб ва жараённи дастурини тузиб амалга тадбиқ этиш лозим. Бу тизим албатта ўз самарасини беради деб ўйлайман.

Маълумот учун06.02.2017 09:24

Маълумот учун олинди.