Ҳурматли муҳокама иштирокчилари!
"Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони лойиҳаси муҳокамаси бўйича таклифларни қабул қилиш муддати жорий йилнинг 28 январь куни соат 18-00да якунланди.

1.1. Демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизация қилишда Олий Мажлис палаталари, сиёсий партияларнинг ролини янада кучайтириш

Т/р4
Амалга ошириладиган тадбир“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.
Бажариш муддати2017 йил
II чорак
Ижро учун масъулларОлий Мажлис палаталари
(келишув асосида), Адлия вазирлиги,
Бош прокуратура, Омбудсман, АҚҲМИ,
Олий суд,
Молия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ
Сарф-харажатлар (млн. сўм)-
Молиялаштириш манбалари-
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижаЎзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.
Лойиҳада қонун нормалари “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги, “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги, “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги, “Парламент назорати тўғрисида”ги қонунларга мослаштириш;
омбудсман минтақавий вакилларининг ҳуқуқий мақоми, ваколат ва мажбуриятларини белгилаш назарда тутилади.

Изоҳлар ва уларга берилган жавоблар