Ҳурматли муҳокама иштирокчилари!
"Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони лойиҳаси муҳокамаси бўйича таклифларни қабул қилиш муддати жорий йилнинг 28 январь куни соат 18-00да якунланди.

1.2. Давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш

Т/р41
Амалга ошириладиган тадбирТалабгорлиги юқори бўлган давлат хизматларини кўрсатувчи давлат идораларида электрон навбатга қўйиш тизимини жорий қилиш.
Бажариш муддати2017 йил
IV чорак
Ижро учун масъулларВазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
Сарф-харажатлар (млн. сўм)Алоҳида ҳисоб-китобларга мувофиқ
Молиялаштириш манбалариИжрочилар маблағлари
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижаХизмат кўрсатиш пунктларида электрон навбатга қўйиш тизимини жорий қилиш.
Давлат хизматларидан фойдаланишда аҳоли вақтининг тежалиши натижасида халқнинг давлат бошқаруви органларига ишончи ошади.

Изоҳлар ва уларга берилган жавоблар

Karshiev Mirzoxid Erkinovich20.01.2017 09:34
Тажриба шуни кўрсатадики, хизмат кўрсатиш пунктлари ўрнатилган "электрон навбат" ускуналари аҳоли вақтини тежашга олиб келмайди, фақатгина навбат тизимида тартиб ўрнатади. Шунинг учун, 1) электрон навбатга интернет ёки телефон орқали ёзилиш имкониятини жорий этиш 2)хизмат кўрсатиш пунктларининг тушлик (13.00-14.00) ва кечки пайт (18.00-20.00) ишлашини йўлга қўйиш керак.
Маълумот учун26.01.2017 17:31
Эътибор ва фикрингиз учун рахмат.