1.2. Давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш
Т/р | 43 |
---|---|
Амалга ошириладиган тадбир | “Солиқ” ахборот тизимлари комплексини модернизация қилиш ва уни келгусида аҳоли ва тадбиркорларга солиқ солиш соҳасида интерактив хизматлар кўрсатиш учун интеграция қилиш инвестиция лойиҳасини амалга ошириш. |
Бажариш муддати | Йил давомида |
Ижро учун масъуллар | ДСҚ, Ахборот технологиялари вазирлиги |
Сарф-харажатлар (млн. сўм) | 5,3 млн. долл. |
Молиялаштириш манбалари | Солиқ органларини ривожланти-риш жамғармаси |
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа | “Солиқ” ахборот тизимлари комплексини модернизация қилиш ва интеграция қилиш бўйича инвестиция лойиҳасини амалга ошириш. Давлат солиқ қўмитасининг Ягона интеграциялаштирилган ахборот ресурс базасида тўпланаётган ахборотларни интеллектуал таҳлил тизимларидан фойдаланган ҳолда самарали қайта ишлаш ва таҳлил қилишнинг янги механизмлари яратилади. Бунинг эвазига камерал назорат тадбирларининг самарадорлиги ошиб, солиқларнинг ўз вақтида бюджетга тушишини ҳамда солиқ тўловчиларни кейинчалик текширишлар натижасида жарималардан холос қилиш имкони юзага келади. Солиқ тўловчиларга кўрсатилаётган интерактив хизматлар сони ва сифати ошади. |
Изоҳлар ва уларга берилган жавоблар