Ҳурматли муҳокама иштирокчилари!
"Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони лойиҳаси муҳокамаси бўйича таклифларни қабул қилиш муддати жорий йилнинг 28 январь куни соат 18-00да якунланди.

1.2. Давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш

Т/р46
Амалга ошириладиган тадбирДавлат ва хўжалик бошқаруви органларининг фуқаролар мурожаатларининг кўриб чиқилиши учун масъул ходимлари малакасини ошириш тизимини ишлаб чиқиш.
Бажариш муддати2017 йил
III чорак
Ижро учун масъулларДБА,
Адлия вазирлиги
Сарф-харажатлар (млн. сўм)Ишлаб чиқилган сметага мувофиқ
Молиялаштириш манбалариДавлат
ва хўжалик бошқаруви органлари маблағлари
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижаЧора-тадбирлар дастури. Дастур:
масъул ходимлар учун фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлашнинг замонавий усул ва шаклларини ўзлаштиришга қаратилган ўқув курслари ташкил этиш;
фуқаролик жамияти институтлари вакиллари иштирокида семинар-тренинглар ўтказишни назарда тутади.

Изоҳлар ва уларга берилган жавоблар

Abdurakhimov Muzaffar Daminjonovich27.01.2017 10:25

Хаммага маълумки, фуқаролар мурожаатларининг кўриб чиқилиши жараёнида ҳужжатларни тўғри ва сифатли юритиш амалиёти муҳим жиҳатлардан ҳисобланади, Амалдаги қонунчиликка мувофиқ Республикамизда иш юритиш соҳасида ягона давлат сиёсатини ВМ хузуридаги Ўзархив агентлиги амалга оширади. Шу муносабат билан масъул ходимлари малакасини ошириш тизимини ишлаб чиқиш жараёнига Ижрочи маъсул идоралар қаторига Ўзархив агентлигини ҳам киритиш яхши самара беради деб ишонамиз. Эътиборингиз учун рахмат.


Маълумот учун06.02.2017 09:31

Маълумот сифатида олинди.

Abduqahhorov Aziz To'lqinovich28.01.2017 13:59

хўжалик бошқарув органлари атамаси ёритилиб кетса яхши бўлар эди.

Рад этилди28.01.2017 14:43

Қонун ҳужжатларида фақат расмий атамалардан фойдаланилиши ҳамда мазкур атама тегишли норматив ҳуқуқий ҳужжатларда ёритилганлиги сабабли лойиҳада қайд этилган масалангиз ёритилиши мақсадга мувофиқ эмас.