1.3. Жамоатчилик бошқаруви тизимини такомиллаштириш
Т/р | 48 |
---|---|
Амалга ошириладиган тадбир | Ҳар бир туман (шаҳар)да жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича “Халқ қабулхоналари”ни ташкил этишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш. |
Бажариш муддати | 2017 йил I чорак |
Ижро учун масъуллар | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Бош прокуратура, Молия вазирлиги |
Сарф-харажатлар (млн. сўм) | 14 600,0 |
Молиялаштириш манбалари | Давлат бюджети маблағлари |
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа | Амалий чора-тадбирлар дастури. Жисмоний ва юридик шахсларнинг таклиф, ариза ва шикоятларини кўриб чиқишни, аҳоли билан доимий ва очиқ мулоқотни, уларнинг муаммоларини атрофлича ўрганиш ва ҳал этишни, шунингдек, аҳолининг давлатга бўлган ишончини оширишни таъминлайди. |
Изоҳлар ва уларга берилган жавоблар
Таклиф асосланмаган. Халқ қабулхоналари ўз самараси беряпти.
Принято к сведению.
Маҳалла фуқаролар йиғини ҳузурида “Мулоқот маркази”ни ташкил этишни таклиф қиламан, бунинг натижасида фуқароларнинг мурожаатлари мувофиқлашитирилади (ягона электрон марказ орқали фуқароларнинг мурожаатлари таълуқлиги бўйича масъул ижрочига етиб боради, шунигдек вақт ва ортиқча қоғозбозликка чек қўйилади); ижтимоий, иқтисодий, мехнат ва бошқа турдаги масалаларни ҳудудий давлат органлари томонидан самарали ва тезкор ҳал этилиши натижасида жойдаги давлат ҳокимияти органларининг мавқеи ошади; маҳалла фуқаролар йиғини электрон сайти очилиши натижасида, давлат ҳокимияти ва бошқа органлари ўртасидаги ташкилий ва иқтисодий масалаларни тартибга солади ва унинг шафофлигини таъминлайди; маҳалла ҳудудида истиқомат қилувчи фуқароларнинг, айниқса, ёшларнинг ҳуқуқий ва коммуникатив яъни ахборот-технологияларидан фойдаланиш маъданиятини оширишга хизмат қилади, уларни интернет орақали экстремистик оқимларга кириб кетиш ҳолатлари олди олинади; маҳалла фуқаролар йиғини сайтини тузишда, ушбу ҳудудда истиқомат қилувчи ёшларни жалб этган ҳолда, маҳалланинг тарихи, салоҳияти, экологияси, бандликни таъминлаш, оилавий тадбиркорлик оид бўлган мавзулар билан бойитилади; Ўзбекистон Республикасида 10 мингга яқин маҳалла фуқаролар йиғинида бир штат бирлигида иш жойи “Мулоқот маркази” ташкил этилиши натижасида, ёшлларимизнинг бир қисми иш билан таъминланади. Бу эса, ўз навбатида, миллий қадриятларимизга тўла мос келувчи тизимни ташкил қилишимиз мумкин. Бежиз "Маҳалла демократия мактаби" - деб айтишмайди.
Маълумот сифатида олинди.