1.3. Жамоатчилик бошқаруви тизимини такомиллаштириш
Т/р | 56 |
---|---|
Амалга ошириладиган тадбир | 2018-2020 йилларда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти самарадорлигини янада ошириш ва ривожлантириш Дастурини ишлаб чиқиш. |
Бажариш муддати | 2017 йил I чорак |
Ижро учун масъуллар | “Маҳалла” жамғармаси, Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, ФЖШМҚМИ |
Сарф-харажатлар (млн. сўм) | - |
Молиялаштириш манбалари | - |
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа | Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси. Лойиҳада қуйидагилар акс эттирилади: “Маҳалла” жамғармаси тузилмаси ва фаолиятини янада такомиллаштириш; фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ваколатларини амалга ошириш механизмларини тартибга солиш; фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари моддий-техник базасини яхшилаш. |
Изоҳлар ва уларга берилган жавоблар
Таклиф кўриб чиқилади.
Маҳалла фуқаролар йиғини ҳузурида “Мулоқот маркази”ни ташкил этишни таклиф қиламан, бунинг натижасида фуқароларнинг мурожаатлари мувофиқлашитирилади (ягона электрон марказ орқали фуқароларнинг мурожаатлари таълуқлиги бўйича масъул ижрочига етиб боради, шунигдек вақт ва ортиқча қоғозбозликка чек қўйилади); ижтимоий, иқтисодий, мехнат ва бошқа турдаги масалаларни ҳудудий давлат органлари томонидан самарали ва тезкор ҳал этилиши натижасида жойдаги давлат ҳокимияти органларининг мавқеи ошади; маҳалла фуқаролар йиғини электрон сайти очилиши натижасида, давлат ҳокимияти ва бошқа органлари ўртасидаги ташкилий ва иқтисодий масалаларни тартибга солади ва унинг шафофлигини таъминлайди; маҳалла ҳудудида истиқомат қилувчи фуқароларнинг, айниқса, ёшларнинг ҳуқуқий ва коммуникатив яъни ахборот-технологияларидан фойдаланиш маъданиятини оширишга хизмат қилади, уларни интернет орақали экстремистик оқимларга кириб кетиш ҳолатлари олди олинади; маҳалла фуқаролар йиғини сайтини тузишда, ушбу ҳудудда истиқомат қилувчи ёшларни жалб этган ҳолда, маҳалланинг тарихи, салоҳияти, экологияси, бандликни таъминлаш, оилавий тадбиркорлик оид бўлган мавзулар билан бойитилади; Ўзбекистон Республикасида 10 мингга яқин маҳалла фуқаролар йиғинида бир штат бирлигида иш жойи “Мулоқот маркази” ташкил этилиши натижасида, ёшлларимизнинг бир қисми иш билан таъминланади. Бу эса, ўз навбатида, миллий қадриятларимизга тўла мос келувчи тизимни ташкил қилишимиз мумкин. Бежиз "Маҳалла демократия мактаби" - деб айтишмайди.
Маълумот сифатида олинди.