2.1. Суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, суднинг нуфузини ошириш, суд тизимини демократлаштириш ва такомиллаштириш
Т/р | 57 |
---|---|
Амалга ошириладиган тадбир | Судья лавозимида бўлишнинг илк маротаба беш йиллик, кейин ўн йиллик муддатини ва шундан сўнг муддатсиз даврини белгилаш. |
Бажариш муддати | 2017 йил I чорак |
Ижро учун масъуллар | Олий малака комиссияси, Олий суд, Олий хўжалик суди, Конституциявий суд, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги |
Сарф-харажатлар (млн. сўм) | - |
Молиялаштириш манбалари | - |
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа | “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси. Ушбу ўзгартишлар суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлашга, суд тизимида етук ва профессионал судьялик корпусининг шаклланишига, суд ҳокимиятини бошқа ҳокимият органлари таъсиридан холи бўлишига хизмат қилади. |
Изоҳлар ва уларга берилган жавоблар
Мазкур соҳадаги конунчиликни такомиллаштириш доирасида таклифда баён этилган масала кўриб чиқилади.
Билдирилган таклифларигиз маъмурий ислоҳотлар билан боғлиқ, бу соҳага тааллуқли эмас.
Суд тизимида коррупция ва таниш-билишчиликни олдини олиш бўйича Дастур лойиҳасида бир қатор зарур чоралар кўриш белгиланган. Хусусан, судьялар ва суд раислари ротациясини жорий этиш, назарда тутилмоқда. Бироқ халқаро андозаларда ва хорижий ва миллий суд қонунчилигида судьялар алмаштирилмаслиги бу улар мустақиллигининг муҳим принципи эканлиги эътироф этилган. Бизнингча, юқоридаги халқаро андозаларда ва суд қонунчилигида белгиланган талабларга сўзсиз риоя этиш учун судьялар ва суд раислари ротациясини улар розилиги асосида амалга ошириш тартибини Ўзбекистон Республикасининг "Судлар тўғрисида"ги Қонунида қатъий мустаҳкамлаш зарур. Бу эса ўз навбатида, улар мустақиллигини таъминлашнинг муҳим кафолати бўлиб ҳисобланади.
Таклифингиз Дастур ижроси давомида инобатга олинади.
Дастурда судья лавозимида бўлишнинг илк маротаба беш йиллик, кейин ўн йиллик муддатини ва шундан сўнг муддатсиз даврини белгилаш назарда тутилмоқда. Бизнингча, судьяларни юқорида қайд этилган ваколат муддатларига қолдиришда судлар, судьялар ва суд раислари фаолиятини баҳолашнинг ҳар томонлама самарали ва шаффоф мезонлари ва кўрсаткичлари (механизмлари)ни ишлаб чиқиш талаб этмоқда. Бундай баҳолашдан муваффақиятли ўтган судьялар ва суд раислари навбатдаги ваколат муддатига тайинланиши ёки сайланиши мақсадга мувофиқ.
Судьялар фаолиятини баҳолаш бўйича мезонлар Судьяликка номзодларни танлаш ва тавсия этиш бўйича Олий малака комиссияси томонидан тасдиқланиб, қўлланиб келинмоқда. Бу мезонлар асосида ўтказиладиган баҳолаш натижаси бўйича судьяга билими ёки малакасини ошириш бўйича тавсия берилиши, уларни малакасини ошириш ташкил этилиши мумкин. Таклифингиз эса судьянинг мустақиллигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.