2.1. Суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, суднинг нуфузини ошириш, суд тизимини демократлаштириш ва такомиллаштириш
Т/р | 61 |
---|---|
Амалга ошириладиган тадбир | Судларни янада ихтисослаштириш, суд аппаратини мустаҳкамлаш. Шу жумладан: хўжалик судлари тизимида минтақавий апелляция судларини ташкил этиш; фуқаролик, жиноят ишлари бўйича судлар ва хўжалик судларининг ваколатларини қайта кўриб чиқиш йўли билан маъмурий судларни ташкил этиш; судлар тизимида судья ёрдамчиси лавозимини таъсис этиш бўйича таклифлар тайёрлаш (асосан умумий штат бирлиги доирасида). |
Бажариш муддати |
2017 йил I чорак 2017 йил III чорак 2017 йил III чорак |
Ижро учун масъуллар | Олий суд, Олий хўжалик суди, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги |
Сарф-харажатлар (млн. сўм) | - |
Молиялаштириш манбалари | - |
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа | Қонун ҳужжатлари лойиҳалари. Ушбу чоралар хўжалик, биринчи навбатда, маъмурий ишларни кўриб чиқиш сифатини оширишга, судьяларни одил судлов билан бевосита боғлиқ бўмаган вазифалардан озод қилишга хизмат қилади. |
Изоҳлар ва уларга берилган жавоблар
Мазкур соҳадаги конунчиликни такомиллаштириш доирасида таклифда баён этилган масала кўриб чиқилади.
Дастурнинг 61-бандида судларни янада ихтисослаштириш, суд аппаратини мустаҳкамлаш, шу жумладан жиноят ишлари бўйича судлар ва хўжалик судларининг ваколатларини қайта кўриб чиқиш назарда тутилган. Шу боис, таклифингиз ушбу бандни ижросини таъминлаш жараёнида кўриб чиқилади.