Ҳурматли муҳокама иштирокчилари!
"Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони лойиҳаси муҳокамаси бўйича таклифларни қабул қилиш муддати жорий йилнинг 28 январь куни соат 18-00да якунланди.

2.1. Суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, суднинг нуфузини ошириш, суд тизимини демократлаштириш ва такомиллаштириш

Т/р63
Амалга ошириладиган тадбирСудья лавозимида бўлишнинг энг юқори ёшини белгилаш,
яъни туман ва вилоят судлари судья лавозимларини 65 ёшгача, Конституциявий, Олий ва Олий хўжалик судлари судья лавозимларини – 70 ёшгача.
Бажариш муддати2017 йил
IV чорак
Ижро учун масъулларОлий суд,
Олий хўжалик суди, Конституциявий суд, Молия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги
Сарф-харажатлар (млн. сўм)-
Молиялаштириш манбалари-
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси.
Ушбу чора судьянинг мустақиллигини таъминлашнинг муҳим омили ҳисобланади.

Изоҳлар ва уларга берилган жавоблар

Салиев Козимбек Шухратович19.01.2017 08:48
Судьялик лавозимига илк маротаба тайинланаётканлар ёши 35 ёшдан кам бўлмаган ҳолда бўлиши зарур.
Маълумот учун27.01.2017 18:13

Таклифда кўрсатилган масала Дастурнинг 57-бандида назарда тутилган тадбирни амалга ошириш жараёнида кўриб чиқилади.