Ҳурматли муҳокама иштирокчилари!
"Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони лойиҳаси муҳокамаси бўйича таклифларни қабул қилиш муддати жорий йилнинг 28 январь куни соат 18-00да якунланди.

2.1. Суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, суднинг нуфузини ошириш, суд тизимини демократлаштириш ва такомиллаштириш

Т/р65
Амалга ошириладиган тадбирСуд раисларининг процессуал тартибда кўрилиши лозим бўлган масалалар юзасидан жисмоний
ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ваколатларини бекор қилиш.
Бажариш муддати2017 йил
II чорак
Ижро учун масъулларБош прокуратура, Адлия вазирлиги, ИИВ, Олий суд,
Олий хўжалик суди, Конституциявий суд
Сарф-харажатлар (млн. сўм)-
Молиялаштириш манбалари-
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси.
Ушбу чора тарафларнинг тортишуви принципини таъминлаш орқали жиноят ва фуқаролик ишларини кўриб чиқиш тартибини такомиллаштиришда муҳим омил бўлиб ҳисобланади.

Изоҳлар ва уларга берилган жавоблар

Boltayev Aziz Karimovich19.01.2017 06:55
“Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонун 2-моддаси учинчи қисмининг иккинчи хатбошисида ушбу Қонуннинг амал қилиши кўриб чиқиш тартиби маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги, фуқаролик процессуал, жиноят-процессуал, жиноят-ижроия, хўжалик процессуал қонун ҳужжатлари ва бошқа қонунлар билан белгиланган мурожаатларга татбиқ этилмайди, деб белгилаб қўйилган. Бинобарин, суд раислари процессуал тартибда кўрилиш лозим бўлган мурожаатларни нопроцессуал тартибда (умумий тартибда) кўриб чиқиши мумкин эмас. Кўрсатилган қонун нормасига мувофиқ улар бундай ваколатга эга эмас. Шу сабабли, давлат дастурининг 65-моддасини чиқариб ташлаш мақсадга мувофиқ.
Рад этилди20.01.2017 04:21
"Судлар" тўғрисида"ги Қонуннинг 26, 34 ва 36-моддаларида суд раислари ваколатлари қаторида фуқароларни шахсан қабул қилиш ҳамда ариза ва шикоятларни кўриб чиқиш ишларини ташкил этиш белгиланган. Ушбу қонунни қўллашда амалиётда фуқаролар суд раиси қабулига процессуал масалалар бўйича мурожаат килишмоқда ҳамда бунда "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожжатлари тўғрисида"ги қонунга эмас, балки "Судлар тўғрисида"ги қонунга асосланишмоқда, Қабул жараёнидаги мурожаат эса ўз навбатида кўриб чиқиш учун судьяга берилади. Бу эса ўз навбатида тарафлар тортишуви принципи бузилишига, иш бўйича иккинчи тарафнинг фикри эшитилмасдан судьяда қабулга келган шахснинг мурожаати асосида дастлабки фикр пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. Бундан ташқари мазкур ҳужжатда назорат инстанцияси тубдан ислоҳ қилиниб, тарафлар аризаси асосида иш назорат тартибида кўрилиши белгиланмоқда, бунда суд раисларининг назорат тартибида протест киритиш ваколати чиқарилмоқда. Ҳозирги кунда амалиётда назорат тартибида иш кўрилишига эришиш учун фуқаролар вилоят суди раиси ёки Олий суд раиси ва ўринбосарларига мурожаат қилишлари лозим. Юқоридагиларга асосан, дастурдаги мазкур банд асосида "Судлар тўғрисида"ги қонуннинг юқорида кўрсатилган ва шунга ўхшаш бошқа моддаларига ўзгартириш киритиш режалаштирилган.