Ҳурматли муҳокама иштирокчилари!
"Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони лойиҳаси муҳокамаси бўйича таклифларни қабул қилиш муддати жорий йилнинг 28 январь куни соат 18-00да якунланди.

2.1. Суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, суднинг нуфузини ошириш, суд тизимини демократлаштириш ва такомиллаштириш

Т/р66
Амалга ошириладиган тадбирАдвокат ваколатларини тергов ва суд жараёнларининг барча босқичларида кенгайтириш, шу жумладан адвокат томонидан ишни назорат тартибида кўриб чиқиш ташаббуси механизмларини белгилаш.
Бажариш муддати2017 йил
II чорак
Ижро учун масъулларБош прокуратура, Адлия вазирлиги, ИИВ, Олий суд,
Олий хўжалик суди, Конституциявий суд
Сарф-харажатлар (млн. сўм)-
Молиялаштириш манбалари-
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси.
Ушбу чора фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини самарали ҳимоя қилишни таъминлашда адвокатнинг ролини кучайтиришга хизмат қилади.

Изоҳлар ва уларга берилган жавоблар

Абдураимов Расул Соипжонович22.01.2017 13:23
Адвокатларга лицензия беришни адлия органлари ваколатидан бошқа шундай бир тузилма ёки органларга бериш керак-ки, у органлар давлат органлари таркибида бўлмаслиги лозим. сабаб баъзи "ташкилот"лар томонидан тайёрланган ишларга адвокатлар хам аралашишни хохламайди. "Менга тинчлик керак, битта имо ишоралари билан лицензиямни хам олиб қўйишади" деб қўрқишади аралашмайди.
Қабул қилинди25.01.2017 14:18
Таклифингиз адвокатура фаолиятини такомиллаштириш бўйича назарда тутилган бандлар ижроси доирасида кўриб чиқилади.
Мансур Ибрагимов24.01.2017 19:14
Амалдаги ЖПК принципларига кўра, ишлар судларда кўрилаётганда иш юритиш тарафларнинг ўзаро тортишуви ва тенглиги асосида олиб борилади. ЖПК 50-бобида мустаҳкамланган суд муҳокамасининг умумий шартларида суд муҳокамасида прокурор иштироки учун алоҳида модда (409-модда) ажратилиб, унинг ваколатлари белгиланган. Адвокат учун эса алоҳида модда белгиланмаган. Келгусида ушбу қонунга тегишли ўзгартиши ва қўшимча киритиш орқали суд муҳокамасида тарафоарнинг ҳақиқий тенглигини таъминлаш, бунда прокурор ва адвокат учун тенг бўлган ҳуқуқ ва мажбурият белгилаш (амалдаги нормада прокурорнинг ваколатлари белгиланган) лозим, токи прокурор ҳам одил суднинг олдида ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлсин. Ана шунда тарафларнинг қонун ва одил суд тенглиги ва тортишувчилик принципи тўлақонли таъминланади. Чунки суд амалиётида ишда қатнашаётган прокурорлар исталган вақтда суд муҳокамасида қатнашада ёки қатнашмайди, далилларни текширишда тўла иштирок этмайди, оқибатда айблов хулосаси доирасида ўз музокара нутқини баён қилади. Бу эса ўз навбатида фуқаролар, судланувчилар, жабрланувчи ва бошқа иштирокчиларнинг ҳақли эътирозига сабаб бўлиб келмоқда.
Маълумот учун27.01.2017 18:17

Билдирилган таклифларингиз қонун ҳужжжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича лойиҳалар тайёрлашда кўриб чиқилиши маълум қилинади.