Ҳурматли муҳокама иштирокчилари!
"Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони лойиҳаси муҳокамаси бўйича таклифларни қабул қилиш муддати жорий йилнинг 28 январь куни соат 18-00да якунланди.

2.1. Суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, суднинг нуфузини ошириш, суд тизимини демократлаштириш ва такомиллаштириш

Т/р67
Амалга ошириладиган тадбирҚуйи инстанциялар миқёсида ихтисослашувни амалга оширган ҳолда Олий суд ва Олий хўжалик суди негизида ягона олий инстанция судини ташкил этиш масаласини ўрганиб чиқиш ва халқаро стандартларни инобатга олган ҳолда ушбу масала юзасидан таклифлар тайёрлаш.
Бажариш муддати2017 йил
IV чорак
Ижро учун масъулларОлий малака комиссияси, Олий суд, Олий хўжалик суди, Конституциявий суд, Бош прокуратура,
Адлия вазирлиги
Сарф-харажатлар (млн. сўм)-
Молиялаштириш манбалари-
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижаУшбу чора судларда ягона амалиётни таъминлаш, суд тизимини соддалаштириш ва самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

Изоҳлар ва уларга берилган жавоблар

Erkinjon Sabirov21.01.2017 04:21
Судларда ягона амалиётни шакллантириш, суд тизимини соддалаштириш, суд қарорларнинг сифати, барқарорлиги, таъсирчанлиги ва самарадорлигини ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Олий судида фаолият кўрсатаётган Тадқиқот Маркази фаолиятига алоҳида эътибор қаратиб, ушбу Марказга фан докторлари, фан номзодлари ва мустақил тадқиқотчиларни ишга жойлаштириш орқали уларга асосий вазифа сифатида Олий суд Пленумининг қарорлари лойиҳалари, судьялар учун услубий қўлланмалар ишлаб чиқиш, Республика миқёсида ягона суд амалиётини шакллантириш вазифасини юклаш зарур. Бу эса ўз навбатида судьялар учун низоларни ҳал қилишда қулайлик бўлиб, суд қарорларининг юқори инстанцияларда бекор бўлишини ва фуқароларнинг ортиқча сарсон бўлишларини олдини олади деб ҳисоблайман.
Қабул қилинди27.01.2017 18:21

Суд-ҳуқуқ қонунчилигини янада такомиллаштириш мақсадида билдирилган таклифларингиз кўриб чиқилади.