1.1. Демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизация қилишда Олий Мажлис палаталари, сиёсий партияларнинг ролини янада кучайтириш
Т/р | 7 |
---|---|
Амалга ошириладиган тадбир | Сиёсий партиялар депутатлик гуруҳларининг маҳаллий ижро ҳокимияти органлари фаолияти устидан назорат қилишдаги ҳуқуқ ва ваколатларини кенгайтиришга қаратилган “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш. |
Бажариш муддати | 2017 йил III чорак |
Ижро учун масъуллар | Адлия вазирлиги, АҚҲМИ, ФЖШМҚМИ |
Сарф-харажатлар (млн. сўм) | - |
Молиялаштириш манбалари | - |
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа | Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси. Лойиҳада қуйидагиларни тартибга солиш назарда тутилади: партия гуруҳлари томонидан маҳаллий халқ депутатлари Кенгашлари сессияларида ижтимоий-иқтисодий ривожланиш масалаларини кўриб чиқиш, маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари мансабдор шахсларининг ҳисоботларини эшитиш ҳақидаги таклифларни киритиш; туман (шаҳар) ҳокими номзодини вилоят ҳокими тегишли халқ депутатлари Кенгашларидаги партия гуруҳларининг ҳар бири билан маслаҳатлашувлар ўтказилганидан сўнг халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашига тасдиқлаш учун тақдим этиш; халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партия гуруҳларига вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига тегишлилиги бўйича туман (шаҳар) ҳокимларининг, шунингдек маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари раҳбарларининг қониқарсиз фаолияти ҳақида хулосаларни тақдим этиш ҳуқуқини бериш; Қонунчилик палатаси депутатларининг жойлардаги жамоатчилик вакиллари сифатида тегишли сиёсий партия ҳудудий бўлимларининг вакилларини бириктириб қўйиш. |
Изоҳлар ва уларга берилган жавоблар
Сиёсий партиялар депутатлик гуруҳларининг маҳаллий ижро ҳокимияти органлари фаолияти устидан назорат қилишдаги ҳуқуқ ва ваколатларини кенгайтириш ва умуман депутатлик гуруҳлари фаолиятини янада самарали ташкил қилишда тегишли ҳудуддаги партия ташкилотларининг нуфузини янада ошириш мақсадга мувофиқ деб хисоблайман. Нуфуз эса кўп ҳолларда ҳудудий партия ташкилоти раҳбарига бевосита боғлиқ. Бунинг учун, амалиётда вилоятдаги юқори ташкилот, бошқарма раҳбарлари ҳудудий партия ташкилоти раислигига сайланиб (кўп ҳолларда жамоатчилик асосида) келинмоқда. Аммо бу раислар ҳам вилоят ҳокимидан ўтиб халқ депутатлари Кенгашларига танқидий таклифлар, мулоҳазалар беролмайди. Умуман олганда халқ депутатлари Кенгашларига ва ундаги ўз партияси гуруҳларига таъсири сезиларли эмас.
Таклифим шундан иборатки - ҳудудий партия ташкилотлари раисининг битта ўринбосари тегишли ҳудуддан сайланган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари орасидан сайланса (жамоатчилик асосида) ўйлайманки мақсадга мувофиқ бўлади.
Ана шунда депутатлар ҳудудлардаги вазиятдан хабардор бўлибгина қолмай ушбу жараёнларда бевосита иштирок этишади (2-банддаги мақсадга ҳам мувофиқ) ҳамда халқ депутатлари вилоят, туман Кенгашлари фаолиятида мутаносиблик, соғлом рақобат кузатилади деб ўйлайман.
Эътиборингиз учун раҳмат!
Таклифингиз Давлат дастури қабул қилингандан сўнг, унинг ижроси жараёнида кўриб чиқилади. Эътиборингиз учун рахмат.