Ҳурматли муҳокама иштирокчилари!
"Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони лойиҳаси муҳокамаси бўйича таклифларни қабул қилиш муддати жорий йилнинг 28 январь куни соат 18-00да якунланди.

2.2. Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлаш

Т/р75
Амалга ошириладиган тадбирҲар бир давлат ва хўжалик бошқаруви органларида мурожаатлар билан ишлаш аҳволини ҳар чоракда умумлаштириш.
Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг мурожаатлар билан ишлаш борасидаги фаолияти бўйича аҳолининг фикрини ижтимоий сўров ўтказиш, шу жумладан Интернет тармоғи орқали аниқлаш ва камчиликларни бартараф этиш тартибини киритиш.  
Бажариш муддати2017 йил
I чорак
Ижро учун масъулларБош прокуратура,
Адлия вазирлиги, Ахборот технологиялари вазирлиги,
“Ижтимоий фикр” жамоатчилик маркази,
вазирлик ва идоралар
Сарф-харажатлар (млн. сўм)100,0
Молиялаштириш манбалари“Ижтимоий фикр” жамоатчилик маркази маблағлари
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижаАмалий чора-тадбирлар дастури лойиҳаси.
Фуқароларнинг мурожаатлари энг кўп тушадиган соҳалар, улардаги тўсиқлар, фуқароларни ўйлантирадиган бошқа эҳтиёжлар аниқланиб, муаммолар бартараф этилади.

Изоҳлар ва уларга берилган жавоблар

Abduqahhorov Aziz To'lqinovich28.01.2017 11:32

Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг мурожаатлар билан ишлаш борасидаги фаолияти бўйича аҳолининг фикрини ижтимоий сўров ўтказиш,гапида "аҳолининг фикрини" сўзларини чиқариб ташлашни таклиф этаман.

давлат органи аҳолига эмас, балки юридик шахсларга ҳам хизмат кўрсатар. бу ҳолатда юридик шахсларнинг фикри ўрганиб қолинмайдими?


Қабул қилинди05.02.2017 10:52

Таклиф кўриб чиқилади.

Abduqahhorov Aziz To'lqinovich28.01.2017 11:34

"Фуқароларнинг мурожаатлари энг кўп тушадиган соҳалар, улардаги тўсиқлар, фуқароларни ўйлантирадиган бошқа эҳтиёжлар аниқланиб, муаммолар бартараф этилади." гапни қуйидаги ифодалашни таклиф этаман: "Мурожаатлари энг кўп тушадиган соҳалар, улардаги тўсиқлар, жисмоний ва юридик шахслар ўйлантирадиган бошқа эҳтиёжлар аниқланиб, муаммолар бартараф этилади."

Қабул қилинди05.02.2017 10:52

Таклиф кўриб чиқилади.