Ҳурматли муҳокама иштирокчилари!
"Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони лойиҳаси муҳокамаси бўйича таклифларни қабул қилиш муддати жорий йилнинг 28 январь куни соат 18-00да якунланди.

2.2. Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлаш

Т/р76
Амалга ошириладиган тадбирЖисмоний ва юридик шахслар томонидан фуқаролик ишлари бўйича судларга мурожаат қилиш жараёнида тўланадиган давлат божи миқдорини камайтириш.
Бажариш муддати2017 йил
II чорак
Ижро учун масъулларМолия вазирлиги, Олий суд,
Адлия вазирлиги, Адвокатлар палатаси,
Бош прокуратура
Сарф-харажатлар (млн. сўм)-
Молиялаштириш манбалари-
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижаВазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.
Фуқароларнинг ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишни сўраб судларга мурожаат қилиш имконини оширади.

Изоҳлар ва уларга берилган жавоблар

Abduraxmon Abdullayev22.01.2017 06:59
оғзаки ва ёзма қарз шартномасига асосан қарзни тўлашдан бўйиг товлаётган ҳолларда фуқаролик судларига даъво аризалар киритилишида давлат божини тўлиқ бекор қилиниши мақсадга мувофиқ. Бунда қарз шартномаси билан боғлиқ ариза ва шикоятларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга келиб тушиши камаяди. Зеро, ҳозирда фуқаролар прокуратура ёки ИИБларга мазкур ҳолат бўйича жуда кўп аризалар билан мурожаат қилишади. Бироқ, мурожаат фуқаролик судига тааллуқлилиги сабабли фуқароларга тушунтириш берилади. Бироқ, мазкур жавоб хати фуқарони қаноатлантирмайди ва фуқаро томонидан қайта ариза ёзилишига ва мурожаатларнинг сунъий осишига сабаб бўлади. Давлат божи бўлмаганда фуқаро фуқаролик судларига тўғридан тўғри даъво ариза киритса, ва судда буни исботлаб берса суднинг ҳал қилув қарори якуний ҳисобланади.
Рад этилди22.01.2017 07:32
Давлат божини умуман бекор қилиш таклиф қилинаётган масалалар бўйича судга асоссиз даъво аризалари сони кескин ошишига, натижада судларда иш ҳажми кўпайишига олиб келиши мумкин. Бу эса одил судлов сифатига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Abduqahhorov Aziz To'lqinovich28.01.2017 11:36

Давлат божини бошқа шахслар томонидан ўрнига тўлаш мумкинлик масаласига ойдинлик киритиб кетилса яхши бўлар эди. Масалан мен мурожаат қилсам-у, ўрнимга бошқа биров давлат божини тўласа!

Рад этилди28.01.2017 14:57

Таклифингиз асослантирилмаган.

Abduqahhorov Aziz To'lqinovich28.01.2017 11:37

Агар, давлат божлари камайтирадиган бўлинса унда давлат божи тўлаш институтининг зарурияти қолмас экан-да! Балки давлат божини кайтириш ўрнига уни бўлиб-бўлиб тўлаш тизими чорий қилинар

Рад этилди28.01.2017 14:56

Таклифингиз асослантирилмаган.