Ҳурматли муҳокама иштирокчилари!
"Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони лойиҳаси муҳокамаси бўйича таклифларни қабул қилиш муддати жорий йилнинг 28 январь куни соат 18-00да якунланди.

2.2. Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлаш

Т/р79
Амалга ошириладиган тадбирФуқароларнинг хусусий мулк ҳуқуқини амалга ошириш кафолатларини мустаҳкамлаш.  Хусусан:
жиноят қуроли ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик предмети сифатида мулкдан фойдаланишда мулкдорнинг айби бўлмаган ҳолларда мулкни олиб қўйиш (вақтинчалик олиб қўйишдан ташқари) ва мусодара қилишни тақиқлаш;
Ўзбекистон Республикасининг резидентлари томонидан қиймати энг кам ойлик иш ҳақи 2 минг бараваридан кам бўлмаган, норезидентлар томонидан  қиймати 100 минг долларидан кам бўлмаган янги қурилган кўчмас мулкни Тошкент шаҳри ва вилоятида сотиб олганлик учун 5-10 фоиз миқдорда давлат божи тўлаган ҳолда кўчмас мулкни эркин сотиб олиш ва эгалик қилиш;
мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар бўйича солиқларни тўлашдан бош тортишга йўл қўймаслик устидан назоратни амалга ошириш бўйича замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этган ҳолда кўчмас мулк ижараси (текинга фойдаланиш) шартномасини мажбурий нотариал тасдиқлаш ҳақидаги талабни бекор қилиш.
Бажариш муддати2017 йил
II чорак
Ижро учун масъулларАдлия вазирлиги,
Бош прокуратура,
Молия вазирлиги,
Ташқи ишлар вазирлиги,
ИИВ
Сарф-харажатлар (млн. сўм)-
Молиялаштириш манбалари-
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижаЎзбекистон Республикасиқонуни лойиҳаси.
Лойиҳанинг қабул қилиниши фуқароларнинг хусусий мулк ҳуқуқини амалга ошириш кафолатларини мустаҳкамлашга, Тошкент шаҳри ва вилоятида уй-жой қуриш соҳасини жадал ривожланишига хизмат қилади.

Изоҳлар ва уларга берилган жавоблар

Бахтиер Алибеков25.01.2017 12:27
Мажбурий нотариал тасдиқлаш ҳақидаги талабни бекор қилиш нормасини жисмоний шахсларга тегишли автомобилларни бошқариш учун бериладиган ишончномаларга ҳам татбик қилиш зарурияти мавжуд. Сабаб: 1. Ривожланган давлатларда бундай норма йўқ! Бизда эса ҳатто фарзанд ўз ота-онасига ва аксинча ота-она ўз фарзандларига тегишли автомобилларни бошқариш учун ишончнома (нотариал тасдиқланган, яна ДАН идораларида рўйхатдан ўтказилган ) керак! 2. Жавобгарликни суғурта қилиш жараёнида ҳайдовчилар рўйхати аниқлаштирилади, яъни автомобил эгаси ўз мулкини кимларга ишонишини тасдиқлаб беради-ку! 3. Юридик шахсларга тегишли автомобилларни бошқариш учун бериладиган ишончномалар нотариал тасдиқланмайди. Табиий савол туғилади, нима учун жисмоний шахсларга тегишли автомобилларни бошқариш учун ортиқча қоғозбозлик!? Натижа: 1. Давлат ишчиларини (нотариуслар ва ДАН ходимлари)нинг иш юкланмасини камайтиради; 2. Мамлакатдаги минглаб балки миллионлаб оилалар бюджетига фойда келтиради; 3. Миллионлаб жисмоний шахсларнинг нотариус ва ДАН идораларида бир неча соатлаб, баъзан кунлаб ўтказадиган вақтларини бошқа фойдали иш учун сарфлаш имконини беради.
Қабул қилинди27.01.2017 19:17

Таклифларингиз Дастурнинг 79-бандида кўрсатилган тадбир ижроси доирасида кўриб чиқилади.

Гуландом Эргашева25.01.2017 15:10
Ўзбекистон Республикасининг резидентлари томонидан қиймати энг кам ойлик иш ҳақи 2 минг бараваридан кам бўлмаган, норезидентлар томонидан қиймати 100 минг долларидан кам бўлмаган янги қурилган кўчмас мулкни Тошкент шаҳри ва вилоятида сотиб олганлик учун 5-10 фоиз миқдорда давлат божи тўлаган ҳолда кўчмас мулкни эркин сотиб олиш ва эгалик қилиш; Бу ерда резидент тушунчаси Солик Кодексида келтирилган 19 моддага асосан белгиланадиган булса (Резидентом Республики Узбекистан признается: юридическое лицо, прошедшее государственную регистрацию в Республике Узбекистан; физическое лицо, постоянно проживающее в Республике Узбекистан или находящееся в Республике Узбекистан в совокупности сто восемьдесят три и более дней в течение любого последовательного двенадцатимесячного периода, заканчивающегося в текущем налоговом периоде.) Узр Солик Кодексини узбек тилида топа олмай колдим. Хорижий фукаролар Узбекистон худудида 183 кундан ортик булса резидентга айланиб резидентлар учун курсатилган талабларга тушиб колади, менимча бу жумлани "Ўзбекистон Республикасининг фукаролари томонидан қиймати энг кам ойлик иш ҳақи 2 минг бараваридан кам бўлмаган," редакцияда тасдикланса маъкул булармиди. Рахмат
Қабул қилинди27.01.2017 19:19

Таклифингиз cолиққа оид қонун ҳужжатларини такомиллаштириш доирасида кўриб чиқилади. Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасининг www.lex.uz даги веб-порталида барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шу жумладан кодекслар (рус ва ўзбек тилларида) жойлаштирилган бўлиб, улардан бепул фойдаланишингиз мумкин.

Аскаров Музаффар Турсунбоевич25.01.2017 17:36
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тартиби тўғрисидаги Йўриқноманинг (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 4 майда рўйхатдан ўтказилган, рўйхат рақами 2358) 4- бандига қуйидаги тартибда ўзгартириш киритиш мақсадга мувофиқ: Қонун кучга киргунга қадар, яъни 2011 йил 15 сентябргача олди-сотди, ҳадя, айирбошлаш шартномалари асосида, қонун ҳужжатларига мувофиқ мерос, якка тартибда уй-жой қуриш учун мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида сотиб олинган, берилган ёки хусусийлаштирилган ер участкасиларида қурилган уй-жойга (ушбу уй-жой давлат рўйхатидан ўтгазилганидан сўнгра), хусусийлаштириш асосида ва суд қарорига кўра, шунингдек мазкур Йўриқномага мувофиқ уй-жой олган фуқаролар Рўйхатнинг 1-бандига асосан прописка қилинади. Ҳозирда фуқаролар якка тартибда уй-жой қуриш учун мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида сотиб олинган, берилган ёки хусусийлаштирилган ер участкасиларини «Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни кучга киргунга қадар, яъни 2011 йил 15 сентябргача олишган бўлсада, мазкур ер участкаларида қурилган уй-жой давлат рўйхатидан Қонун кучга кирганидан кейин расмийлаштирилган бўлса - фуқаролар Ички ишлар органи томонидан Рўйхатнинг 1-бандига асосан прописка қилинмаяпти. Мазкур ўзгартириш киритилиши Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тартиби тўғрисидаги Йўриқноманинг амалдаги қонунга мувофиқлаштиришга имконият яратади.
Маълумот учун27.01.2017 19:20

Таклифларингиз Дастурнинг 80-бандида кўрсатилган тадбир ижроси доирасида кўриб чиқилади.

Аскаров Музаффар Турсунбоевич26.01.2017 13:44
Ўзбекистон Республикасининг «Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар—Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида»ги Қонуни ИЛОВАсининг 1-бандига қуйидаги тартибда ўзгартириш киритиш лозим: Қонун ҳужжатларига мувофиқ олинган уй-жойга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари (бундан буён матнда фуқаролар деб юритилади) — хусусий мулк қилиб олинган уй-жойга, шу жумладан якка тартибда уй-жой қуриш учун мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида сотиб олинган, берилган ёки хусусийлаштирилган ер участкасиларида қурилган уй-жойга (ушбу уй-жой давлат рўйхатидан ўтгазилганидан сўнгра).
Маълумот учун27.01.2017 19:20

Таклифларингиз Дастурнинг 80-бандида накўрсатилган тадбир ижроси доирасида кўриб чиқилади.

Ro'zimboyev Ulug'bek Komulovich26.01.2017 15:55
Shu band yuzasida shaxsiy fikrlarimni aytib o'tmoqchi edim. Agar xato yoki kamchiliklari bo'lsa aybga buyurmaysizlar. Albatta, bu yerda aytib o'tilgan "fuqaro o'z nomiga mulk sotib olishi va o'zi egalik qilishi mumkin" - bu fikr juda yaxshi, chunki Toshkent shahar va Toshkent viloyatidan boshqa hududda yashovchi fuqarolar orasida uchrab turadigan ko'ngilsiz xolatlardan biri (birovning nomiga uy olib, va ertaga esa o'sha birov uy egaligiga davo qilish holati) bartaraf qilish ko'zda tutilgan. Lekin "резидентлари томонидан қиймати энг кам ойлик иш ҳақи 2 минг бараваридан кам бўлмаган" degan joyi faqat yoqmadi... Ha, gap narxda. Bu summani topish tadbirkorlarga oson bo'lishi mumkindir, lekin u davlat ishchilari ancha qiynab qo'yadi, sababi oyida 2 millondan pul ortiqcha topgan davlat xizmatchisi 150 oy(inflyatsiyani hisobga olsak mayli 10 yil bo'lsin)da shu pulni to'lab bo'lishi mumkin. Bunaqa holatda xizmatchilarning kamida yarmi tammagir, poraxor kabi "tadbirkor"ga aylanadi. Yana bir tarafdan, bu yangi qurilayotgan uylar narxini oshishiga olib keladi.
Маълумот учун27.01.2017 19:21

Фикрингиз учун рахмат.

Odilov Murod Elibayvich26.01.2017 16:49
Тошкент шаҳрида доимий пропискаси бўлмаган шахсларга ҳам уй-жой сотиб олиш ҳуқуқи берилаётгани яхши. Лекин энг кам иш ҳаққининг 2000 бароборидан юқори нархдаги уйни сотиб олиш тўғрисидаги қисмини ўйлаб кўриш керак. Давлат ва жамоат ташкилотларида ишлайдиган фуқаролар ойлик маошга бу уйни олиш имконияти йўқ. Бундай уйларни тадбиркорларгина олиш имконига эга бўлади. Тадбиркорлар бир кун Тошкентда бўлса бир кун қишлоқда бўлади. Давлат ва жамоат ташкилотларида ишлайдиган фуқаролар ҳар доим Тошкентда бўлади, шу ерда яшайди ва фарзандли бўлади. Айтмоқчи бўлганим, давлат ва жамоат ташкилотларида ишлайдиган фуқароларга уй-жой сотиб олиш нархини энг камида уч (3) баробар камайтириш керак ҳамда уларни давлат ва жамоат ташкилотида ишлашини инобатга олиб сотиб олинган уйга доимий прописка қилинишини ҳам таъминлаш керак. Чунки давлат ва жамоат ташкилотида ишлаётган фуқаро Тошкентда ишлаб шу ерда фарзандли бўлади ва шу ерга мослашади. Доимий прописка қилинмаса бир неча ўн йил ишлагандан кейин унинг олдида бир қанча муаммолар пайдо бўлади, фарзандининг боғчаси, мактаби, ўқиши, поликлиника хизматлари, фарзандининг доимий пропискаси қаерда бўлади ва шу кабилар. Ахир ходим 10 йил олдин Тошкентга келган бўлса шу ерда яшаган бўлса унинг қишлоқда на уй-жойи на макони бўлади. Давлат ва жамоат ташкилотларида ишлайдиган фуқароларга уй-жой сотиб олиш нархини пасайтириш ва доимий-прописка қилиниш имкониятини яратиб бериш керак.
Рад этилди27.01.2017 19:28

Шарҳингиз учун рахмат. Таклиф этаётган масалангиз амалдаги қонунчилик талабларига мос келмайди.

Зафар Аскаров26.01.2017 19:47
Бу лойиха албатта тошкент шахрида ишлаб юрган бошка вилоят фукароларига катта кулайлик яратади, лекин уртача 1-2млн оладиган давлат ишчиси нархи 2000 мин.иш хакидан юкори булган уй сотиб олишини кийин булади. Вахоланки иккаламчи бозорда уйлар нархи, бирламчи бозордагидан 2 баробар арзон. Биз фукароларга эркинлик яратмокчи булсак унда бу каби чеклов нотугри булиши мумкин. Яни бу табакаланишга олиб келди, шароити урта миенада булган оила бу имтиездан фойдаланолмай, узига тук яна уша тадбиркорлар бу уйларни сотиб олиши мумкин. Шу билан бирга, вилоятлардан келган фермер ва тадбиркорлар бу уйларни сотиб олиб яна ижарага бериб узи истикомат килишмайди чунки тадбиркорлик фаолиятини уз вилоятида олиб боради. Бу каби сабаблар уй жой нархларини бирламча бозорда кутарилишига ва яна уша урта хол, оликга ишонган фукаролар пул йигиш билан чекланиб колаверишади. Яна бир савол. Бу уйлар сотиб олингандан кейин, уй эгаси умри давомида вактинчалик руйхатда утиб умр курадими, уй узиники булсада?
Маълумот учун27.01.2017 19:26

Шарҳингизда таклиф ёритилмаган.

Ravshanov Olim Maxmudovich27.01.2017 00:59
Ушбу лойиҳа бўйича мени бир қанча таклифларим бор, тўғри бу лойиҳа анча мунча давлат архитектурасининг ривожланиша катта ҳиса қўшади, ва, Тошкент шаҳрини ва Давлатимизни ҳам ривожлантиршда яхшигина ўз ҳиссасини қўшади, лекин ушбу лойиҳага яна бир қатор қўшимчалар критилса аҳоли учун яъни "Ўзбекистон Фуқаролари" учун ва унинг турмуш даражасини оширишда жуда ҳам катта ёрдам ва қулайликлар яратилади. Бу бир қатор қўшимчалар нималардан иборат: - Тошкент шаҳри ва вилоятида доимий яшовчи фуқаро ўзига тегишли бўлган кўчмас мулк яъни уй-жой ни биринчи, иккинчи ва ҳ.к. даражали яқин қариндошларига совға тариқасида ўзига тегишли бўлган кўчмас мулник яъни уй-жой ни биринчи, иккинчи ва х.к. даражали яқин қариндошларининг номига расмийлаштириш ҳуқуқини бериш, (Фуқаролик Кодекси бўйича ўзига тегишли бўлган уй-жойни совға қилиш фақат Тошкентда доимий руйхатдан ўтган шахсларга совға қилиш рухсати берилган), ўзига тегишли бўлган уй-жойни совға қилиш нафақат Тошкентда доимий руйхатдан ўтган шахсларга совға қилиш рухсати берилиши керак балки бошқа вилоят фуқаросига ҳам совға қилиш ваколатини бериш керак, ҳақиқатдан ҳам агар биринчи, иккинчи ва ҳ.к. даражали яқин қариндошлари бўлса, ва шу қаторда 5%-10% бўлган давлат божини ҳам тўлаган ҳолда... Бу қўшимча агар киритилса аҳолини албатта бахтли қилади ва аҳолига бир қанча енгилликлар ва имкониятлар яратилади.
Рад этилди27.01.2017 19:24

Шарҳингиз учун рахмат. Таклиф этаётган масалангиз амалдаги қонунчилик талабларига мос келмайди.

Ravshanov Olim Maxmudovich27.01.2017 01:12

Ушбу лойиҳа бўйича мени бир қанча таклифларим бор, тўғри бу лойиҳа анча мунча давлат архитектурасининг ривожланиша катта ҳиса қўшади, ва, Тошкент шаҳрини ва Давлатимизни ҳам ривожлантиршда яхшигина ўз ҳиссасини қўшади, лекин ушбу лойиҳага яна бир қатор қўшимчалар критилса аҳоли учун яъни "Ўзбекистон Фуқаролари" учун ва унинг турмуш даражасини оширишда жуда ҳам катта ёрдам ва қулайликлар яратилади. Бу бир қатор қўшимчалар нималардан иборат: - Тошкент шаҳри ва вилоятида доимий яшовчи фуқаро ўзига тегишли бўлган кўчмас мулк яъни уй-жой ни биринчи, иккинчи ва ҳ.к. даражали яқин қариндошларига совға тариқасида ўзига тегишли бўлган кўчмас мулник яъни уй-жой ни биринчи, иккинчи ва х.к. даражали яқин қариндошларининг номига расмийлаштириш ҳуқуқини бериш, (Фуқаролик Кодекси бўйича ўзига тегишли бўлган уй-жойни совға қилиш фақат Тошкентда доимий руйхатдан ўтган шахсларга совға қилиш рухсати берилган), ўзига тегишли бўлган уй-жойни совға қилиш нафақат Тошкентда доимий руйхатдан ўтган шахсларга совға қилиш рухсати берилиши керак балки бошқа вилоят фуқаросига ҳам совға қилиш ваколатини бериш керак, ҳақиқатдан ҳам агар биринчи, иккинчи ва ҳ.к. даражали яқин қариндошлари бўлса, ва шу қаторда энг кам ойлик иш ҳаққининг 50 -100 бараваригача бўлган давлат божини ҳам тўлаган ҳолда... Бу қўшимча агар киритилса аҳолини албатта бахтли қилади ва аҳолига бир қанча енгилликлар ва имкониятлар яратилади, ва Датлатимизга ҳам қўшимча даромад олиб келади.

Маълумот учун27.01.2017 19:25

Маълумот учун.

Гульнора Норбекова28.01.2017 08:25

Здравствуйте, уже то, что даётся возможность купить жильё в Ташкенте иногородним за цену 2000 МРЗП является хоть какой-то возможностью официально прописаться и быть законным хозяином своего жилья.Это уже очень хорошо,что государство предоставляет людям,которые хотят на самом деле жить и работать в Ташкенте не для того чтобы зарабатывать на сдаче квартир в аренду,а именно для тех кто хочет чтобы их дети и внуки жили в Ташкенте и можно сказать служили Отечеству. От себя хочу попросить Вас как-то ещё более упростить и облегчить этот вопрос и пресекать действия коррумпированных элементов в этом деле.Нужно разработать такие действия , которые конкретно будут помогать честным гражданам приобрести жильё и прописку в Ташкенте, при этом полностью пресекая это для коррупции. Пожалуйста , дайте ещё какие-нибудь возможности для прописки в Ташкенте, кроме как покупка жилья за 2000 МРЗП. И Ещё вопрос: госпошлина входит в сумму 2000 МРЗП? Сразу всю сумму на до платить ?Если можно,то сделайте пожалуйста так,чтобы допустим заплатить первоначально например 30-50% от стоимости квартиры,а остальное выплачивать как кредит на несколько лет..Всё таки честному народу так будте легче .Очень хочу чтобы этот вопрос был серьёзно рассмотрен,потому что сын в Ташкенте ,а я здесь.Долгие годы жду когда будет такая возможность,чтобы сделать всё это именно по Закону.Пожалуйста не оставляйте без внимания мою просьбу,потому что такие законопослушные как я, которые ждут долгие годы люди наверное есть ещё.Спасибо.

Қабул қилинди05.02.2017 10:56

Спасибо за предложения, они будут рассмотрены при реализации Программы.

Abduqahhorov Aziz To'lqinovich28.01.2017 11:44

Солиқ қонунчилигида ва валюта қонунчилигида резидент ва норезидент тушунчалари ҳар хил ишлатилади. Ушбу ҳужжатда ишлатилган "резидент" атамасини аниқлаштириш лозим.

Рад этилди28.01.2017 14:56

Таклифингиз асослантирилмаган.

Abduqahhorov Aziz To'lqinovich28.01.2017 11:57

"хатлаш" тизимини такомиллаштирилса ҳам яхши бўлар эди. Терговда жисмоний шахс содир қилган қилмиш учун юридик шахснинг мол-мулкни хатлаб қўйиш орқали Юридик шахсни мол-мулкни тасаруф этиш ҳуқуқи чекланмоқда. "хатлаш", "банд солиш" ва "тақиқ қўйиш" тушунчаларини аниқлаштирилиб ёритиб кетилса яхши бўлар эди.

Рад этилди28.01.2017 14:56

Таклифингиз асослантирилмаган.