2.2. Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлаш
Т/р | 80 |
---|---|
Амалга ошириладиган тадбир | Паспорт-виза, хорижга чиқиш ва кириш тизимини қуйидагиларни назарда тутган ҳолда такомиллаштириш: маълумотларни қайта ишлаш бўйича замонавий ахборот-коммуникация технологияларини, чегара назорати органларига йўловчилар хақида дастлабки маълумотларни тақдим этиш амалиётини, автоматлаштирилган паспорт назорати кабинасини, чегарани кесиб ўтаётганларни қидирувда бўлган шахслар фотобазаси билан солиштириш тизимини жорий этган ҳолда аэропорт ва темир йўл вокзалларида паспорт назорати тизимини соддалаштириш; ички ва хорижга чиқиш паспортларини бериш тартибини жорий қилган ҳолда хорижга чиқиш учун рухсатнома (стикер) расмийлаштириш тартибини бекор қилиш; алоҳида асослар бўйича хорижга чиқиш ҳуқуқини суд томонидан чеклаш тартибини киритиш; жисмоний шахслар учун божхона ҳудудига кириб келиш ва уни тарк этиш бўйича “яшил” ва “қизил” йўлак тизимини амалиётга тадбиқ этиш. |
Бажариш муддати | 2017 йил III чорак |
Ижро учун масъуллар | ИИВ,ТИВ,МХХ, ДБҚ, Бош прокуратура, Олий суд, Адлия вазирлиги, Ахборот технологиялари вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси |
Сарф-харажатлар (млн. сўм) | - |
Молиялаштириш манбалари | - |
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа | Мазкур чораларни амалга ошириш хорижга чикувчи фуқароларга қулай шарт-шароитлар яратиш, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини мустаҳкамлаш, черага назорати органлари фаолиятини такомиллаштириш ва самарасини ошириш, шунингдек туризм соҳасини ривожлантиришга хизмат қилади. |
Изоҳлар ва уларга берилган жавоблар
Таклифларингиз Дастурнинг 79 ва 80-бандларида кўрсатилган тадбир ижроси доирасида кўриб чиқилади.