2.4. Жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш
Т/р | 90 |
---|---|
Амалга ошириладиган тадбир | Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси ташкил этиш, шунингдек 2017-2018 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши курашиш дастурини ишлаб чиқиш. |
Бажариш муддати | 2017 йил I чорак |
Ижро учун масъуллар | Бош прокуратура, МХХ, ИИВ, Адлия вазирлиги, вазирлик ва идоралар |
Сарф-харажатлар (млн. сўм) | - |
Молиялаштириш манбалари | - |
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа | Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси. Лойиҳанинг қабул қилиниши “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонун нормалари ижро этилишининг самарали механизмларини жорий этишга, республика идоралараро комиссияси ишини ташкил этишга ҳамда бу йўналишда аниқ чора-тадбирларни белгилаб берувчи тизимли дастур амалга оширилишига имкон беради. |
Изоҳлар ва уларга берилган жавоблар
Билдирилган таклифларигиз маъмурий ислоҳотлар билан боғлиқ, бу соҳага тааллуқли эмас.