Ҳурматли муҳокама иштирокчилари!
"Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони лойиҳаси муҳокамаси бўйича таклифларни қабул қилиш муддати жорий йилнинг 28 январь куни соат 18-00да якунланди.

2.4. Жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш

Т/р93
Амалга ошириладиган тадбирТуман (шаҳар) ички ишлар органлари тузилмасида қуйидагиларни таъсис этиш:
белгиланган штатлар сони доирасида бошқарма бошлиғи ўринбосари – вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими бошлиғи лавозими;
ахборот-тушунтириш, тарғибот ишларини амалга оширишга, оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликни таъминлашга ва жамоатчилик билан алоқа ўрнатишга масъул бўлган матбуот котиби лавозими;
фаолиятга юридик хизмат кўрсатишни таъминловчи, ходимларни ҳуқуқий ҳимоя қилувчи юридик хизмат тузилмаси ёки юрисконсульт лавозими.
Бажариш муддати2017 йил
I чорак
Ижро учун масъулларИИВ
Сарф-харажатлар (млн. сўм)-
Молиялаштириш манбалари-
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижаҚонун ҳужжатлари лойиҳалари.
Ушбу ҳужжатнинг қабул қилиниши туман (шаҳар) ички ишлар органлари тузилмасини такомиллаштириш, уларнинг вояга етмаганлар, оммавий ахборот воситалари билан ишлаш, юридик хизмат кўрсатишга оид фаолиятини кучайтириш имконини беради.

Изоҳлар ва уларга берилган жавоблар

Abdullayev Elyor Erkinovich25.01.2017 11:27
Туман (шаҳар) ички ишлар органлари тузилмасида "Одам савдосига қарши курашиш" бўйича алоҳида масъул ходим (ўриндошлик ёки жамоатчилик асосида эмас) лавозимини жорий этиш лозим. Ушбу ходимни бошқа ишларга жалб этмаслик керак ва ушбу ходим вилоят ИИБ бошлиғига бўйсуниши лозим.
Рад этилди05.02.2017 11:05

Таклиф асосланмаган.