2.4. Жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш
| Т/р | 100 | 
|---|---|
| Амалга ошириладиган тадбир | “Қонун ҳужжатларини тарқатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш. | 
| Бажариш муддати | 2017 йил I чорак | 
| Ижро учун масъуллар | Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, Конституциявий суд, Олий суд, Олий хўжалик суди, Ахборот технологиялари вазирлиги | 
| Сарф-харажатлар (млн. сўм) | - | 
| Молиялаштириш манбалари | - | 
| Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа | Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори    лойиҳаси. Қарорда қуйидагилар таклиф этилади: қонун ҳужжатларини тарқатиш тизимини такомиллаштириш нуқтаи назаридан Адлия вазирлиги тузилмасини қайта кўриб чиқиш; қонун ҳужжатлари миллий электрон базасини қўшимча маълумотлар билан тўлдириш ва аҳолига эркин фойдаланиши учун кенг имкониятлар яратиш. | 
 
Комментарии и ответы