2.4. Жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш
Т/р | 100 |
---|---|
Амалга ошириладиган тадбир | “Қонун ҳужжатларини тарқатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш. |
Бажариш муддати | 2017 йил I чорак |
Ижро учун масъуллар | Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, Конституциявий суд, Олий суд, Олий хўжалик суди, Ахборот технологиялари вазирлиги |
Сарф-харажатлар (млн. сўм) | - |
Молиялаштириш манбалари | - |
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа | Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси. Қарорда қуйидагилар таклиф этилади: қонун ҳужжатларини тарқатиш тизимини такомиллаштириш нуқтаи назаридан Адлия вазирлиги тузилмасини қайта кўриб чиқиш; қонун ҳужжатлари миллий электрон базасини қўшимча маълумотлар билан тўлдириш ва аҳолига эркин фойдаланиши учун кенг имкониятлар яратиш. |
Изоҳлар ва уларга берилган жавоблар