3.1. Макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш ва иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолиш
Т/р | 124 |
---|---|
Амалга ошириладиган тадбир | Нақдсиз ҳисоб-китоблар ҳажмини ва қамровини ошириш, шу жумладан иқтисодиёт соҳаларида тўловларнинг замонавий электрон шаклларини жорий этиш ва тадбиркорлик субъектларини рағбатлантириш, шунингдек банкдан ташқари айланишини қисқартириш. |
Бажариш муддати | 2017 йил март |
Ижро учун масъуллар | Марказий банк, Ўзбекистон банклар ассоциацияси, ДСҚ |
Сарф-харажатлар (млн. сўм) | - |
Молиялаштириш манбалари | - |
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа | Комплекс чора-тадбирлар. Бунда қуйидагиларни назарда тутиш таклиф этилади: аҳолига муайян вақт давомида белгиланган лимит доирасида банк маблағлари ҳисобидан товар ва хизматлар учун тўловларни амалга ошириш имконини берувчи кредит карталарини муомалага киритиш; банк пластик карталари орқали ҳисоб рақамларга масофадан хизмат кўрсатиш тизимларидан («СМС-банкинг», «Интернет-банкинг», «Мобил-банкинг») фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш; тўлов терминалларидан фойдаланганлик учун ижара тўлови миқдорини икки мартага қисқартириш; пластик картадаги маблағларни бошқа картага ўтказиш бўйича кўрсатиладиган хизматлар учун тарифларни камайтириш; валюта ва солиқ назоратини соддалаштиришни ўз ичига олган электрон тижоратни ривожлантиришни рағбатлантириш, пластик карталар бўйича ўзаро ҳисоб-китоб қилиш тизимида олинмаган товар ва фойдаланилмаган хизмат учун тўловни қайтаришни тартиб-таомиллари ва технологияларини жорий этиш. |
Комментарии и ответы
Таклифларингиз ўринли бўлиб, мазкур масалалар юзасидан тегишли ишлар олиб борилаётганлигини ҳамда ишлаб чиқилаётган чора-тадбирлар мажмуасида ўз аксини топганлигини маълум қиламиз.
Шархингиз учун рахмат.
Мазкур дастурда белгиланган вазифалар юзасидан тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилишида Сизнинг таклифингизда кўтарилган масала кўриб чиқилади.
Мавжуд қонунчилик талабларига зид. Ҳар қандай икки ёки уч томонлама муносабтлар шартнома асосида амалга оширилиши лозим.
Мазкур масалангиз Дастурнинг 131 бандига ("Касса айланмалари прогнозларини маъмурий ўрнатиш амалиётига барҳам бериш") зид.
Давлат хизматлари кўрсатилганидан нақд пулни қабул қилиншини тақиқлаб қўйишни таклиф этмаган. Бу қайсидир маънода нақд пулга бўлган талабни камайтиради ва суистеъмолликларни олдини олади. масалан, боғчаларда фонд пуллари деган нарсаларга пул йиғилади шу пулларни нақд пулсиз ҳисоб китоб шаклида йиғилса назоратни ҳам таъминлаган бўлар эди.
Нақд пулларни ишлатилишини назоарт қилиниши қийин бўлганлиги учун нақд пулни коммунал хизматлар томонидан қабул қилинишини тақиқлаб қўйиш лозим.
Таклифингиз учун рахмат ва улар тегишли норматив хужжатлар тайёрланаётганда куриб чикилади.
Юридик шахсларни ўз пул маблағларини бир ҳисобварақдан иккинчисига пул ўтказишдаги чекловларини бекор қилиниши юридик шахслар томонидан ўз маблағларини нақдлаштиришга ва эркин тасаруф этилишини камайтирган бўлар эди.
Таклифингиз асослантирилмаган.