Ҳурматли муҳокама иштирокчилари!
"Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони лойиҳаси муҳокамаси бўйича таклифларни қабул қилиш муддати жорий йилнинг 28 январь куни соат 18-00да якунланди.

3.1. Макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш ва иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолиш

Т/р124
Амалга ошириладиган тадбирНақдсиз ҳисоб-китоблар ҳажмини ва қамровини ошириш, шу жумладан иқтисодиёт соҳаларида тўловларнинг замонавий электрон шаклларини жорий этиш ва тадбиркорлик субъектларини рағбатлантириш, шунингдек банкдан ташқари айланишини қисқартириш.
Бажариш муддати2017 йил март
Ижро учун масъулларМарказий банк, Ўзбекистон банклар ассоциацияси,
ДСҚ
Сарф-харажатлар (млн. сўм)-
Молиялаштириш манбалари-
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижаКомплекс чора-тадбирлар.
Бунда қуйидагиларни назарда тутиш таклиф этилади:
аҳолига муайян вақт давомида белгиланган лимит доирасида банк маблағлари ҳисобидан товар ва хизматлар учун тўловларни амалга ошириш имконини берувчи кредит карталарини муомалага киритиш;
банк пластик карталари орқали ҳисоб рақамларга масофадан хизмат кўрсатиш тизимларидан («СМС-банкинг», «Интернет-банкинг», «Мобил-банкинг») фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш;
тўлов терминалларидан фойдаланганлик учун ижара тўлови миқдорини икки мартага қисқартириш;
пластик картадаги маблағларни бошқа картага ўтказиш бўйича кўрсатиладиган хизматлар учун тарифларни камайтириш;
валюта ва солиқ назоратини соддалаштиришни ўз ичига олган электрон тижоратни ривожлантиришни рағбатлантириш, пластик карталар бўйича ўзаро ҳисоб-китоб қилиш тизимида олинмаган товар ва фойдаланилмаган хизмат учун тўловни қайтаришни тартиб-таомиллари ва технологияларини жорий этиш.

Изоҳлар ва уларга берилган жавоблар

Тангишов Мансур Расулович19.01.2017 12:24
Near field communication (NFC) технологияларига асосланган қулай тўловлар тизимини босқичма-босқич жорий қилиш (http://finance.uz/index.php/uz/uzm-tehnologii/331-nfc-banklarda-yangi-t-lov-tizimi). Тўлов терминалларини четдан келтирилиши ва уларни ижара қиймати юқорилигини инобатга олган ҳолда, унинг ўрнига тадбиркорлик субъектларига альтернатив кўринишда ўз ҳисобрақамларини турли тўлов платформаларига улаб қўйишни йўлга қўйиш. Яъни бунда келган мижоз агар пластик картаси Click, Payme, Mbank, Uzcard, Upay сингари хизматларнинг бирортасига уланган бўлса, шу платформа орқали тадбиркорнинг ҳисобрақамига тўғридан-тўғри тўловни ўтишини таъминлаш ва бу учун жуда кичик қийматдаги абонент тўловларини жорий қилиш (терминал ижараси ўрнига). Шунда четдан терминал олиб келишнинг ҳам ҳожати қолмайди. Республика Ягона Процессинг Маркази томонидан ўтказиладиган тўловларнинг ҳажми ортиб кетаётганлиги сабабли, тўловларни амалга ошириш бўйича ёки функционали ва серверларини кучайтириш ёки шунга ўхшаш бошқа қўшимча тўлов маркази ташкил қилиш. Тўлов маркази томонидан банклараро ҳар бир транзакцияга қўйилган тарифлардаги фоизларни пасайтириш (0.1% гача тушириш).
Маълумот учун28.01.2017 12:53

Таклифларингиз ўринли бўлиб, мазкур масалалар юзасидан тегишли ишлар олиб борилаётганлигини ҳамда ишлаб чиқилаётган чора-тадбирлар мажмуасида ўз аксини топганлигини маълум қиламиз.

al-Orifxōja Sayyid Jamolxon Sayyid Azizxon ōḡli20.01.2017 19:33
вы понимаете лишь за одно только "кредит карталарини муомалага киритиш" дорогому Президенту памятник из золота нужно ставит... Это же революционно! до этого пользуется зарплатными вовсе дебетными картами, а теперь как европах и амриках кредитная карта... Вот и увеличение капиталаоборота у банков, вот и увеличение кол-ва заёмщиков...
Маълумот учун25.01.2017 17:01
Спасибо за Ваше мнение.
Абдураимов Расул Соипжонович22.01.2017 07:23
"тўлов терминалларидан фойдаланганлик учун ижара тўлови миқдорини икки мартага қисқартириш;" Жуда хам тўғри таклиф. Қишлоқ жойларда тўлов терминаллари билан савдо қилаётган савдо шахобчалари ва бошқа ахолига хизмат кўрсатиш шахобча ва пунктларида тўлов терминалларидан фойдаланганлик учун ижара хаққи олмаслик лозим. Қишлоқ жойларда интернетнинг бугунги бир пулга қиммат ахволида ушбу тўлов терминалларидан фойдаланаётган савдо шахобчалари эгаларига хайкал қўйса арзийди. Қишлоқда тўлов терминали орқали бир операция учун интернет ёмонлиги сабабли қимматла вақтларимизни йўқотмоқдамиз.
Маълумот учун28.01.2017 18:40

Шархингиз учун рахмат.

lenovo notebook22.01.2017 11:33
Жуда яхши ишларни уйлаяптилар ҳурматли Президентимиз. Нақдсиз ҳисоб-китоблар ҳажмини ошириш учун ўзимизда ишлаб чиқарилаётган енгил автомобилларни ҳам ҳеч қандай тўсиқсиз пластик карточка орқали сотиб олиш имкони йўлга қўйилса жудаям яхши бўлади деб уйлайман. Ҳозирги мавжуд тизимда айрим чекловлар ва талаблар мавжуд.
Рад этилди25.01.2017 17:03
Ушбу масала «Ҳаракатлар стратегияси»нинг «Миллий валютанинг ва ички бозордаги нархларнинг барқарорлигини таъминлаш.» бандида назарда тутилган.
Aza Eshankulov22.01.2017 14:23
Хамма банкларда Пластик карталар билан онлайн тарзда кредитларни сундиришни йулга куйиш керак!
Қабул қилинди25.01.2017 17:08
Изоҳингиз учун рахмат. Таклифингиз кўриб чиқилади.
Бобохолов Сайфиддин Холмуродович23.01.2017 16:27
Банклар томонидан ихтиёрий шахсга паспорт маълумотлари асосида пластик карта очишни ташкил этиш керак. Кўпчилик пластик карталар орқали савдо ва хизмат кўрсатишда муаммога дуч келаётган бўлсада, баъзи кишилар унинг қулайлик томонларини ҳам (айниқса пулни жамғариш жиҳатидан) яхши билишади. Шунингдек, 2016 йилнинг март ойида Марказий банк томонидан чиқарилган пластик карталарнинг дебет қолдиқларига банкнинг қайта молиялаш ставкасидан ошмаган ҳолда процентлар ҳисоблаш ҳақидаги қарорга ҳам деярли ҳеч қайси банк амал қилмаяпти менимча. Агар шу тизим ишлаганда ҳам пластик карталар бўйича норозилик бу даражада бўлмасди.
Қабул қилинди25.01.2017 17:09
Таклифингиз учун миннатдорчилик билдирамиз. Ушбу таклиф ҳужжат лойиҳасини қайта кўриб чиқиш жараёнида ҳисобга олинади.
Mahmudov Zuhriddin Bahodirovich24.01.2017 11:50
Nazorat organlarini tartibga olmay turib naqdsiz va naqd pul orasidagi tafovutni yoqotib bo'lmaydi deb o'ylayman. Sotuvchilar naqd pulga 400 so'm turgan sementni plastik kartochkaga 520 so'm (ya'ni 30% qimmat) narxda bemalol hech qanaqa qo'rquvsiz sotmoqda. Departament ham Soliq idorasi xodimlari ham buni ko'rib turib ko'rmaganlikga olib o'tishadi. Qachonki qonun ustuvor bo'lsa, qonun ximoyachilari qonunni ximoya qilsa faqatgina ana shunda hukumat ko'zlagan maqsadiga yetadi.
Маълумот учун26.01.2017 02:09
Мазкур Давлат дастури лойиҳасининг 128-бандида нақд пулсиз кўринишда товар ва хизматлар сотишда сунъий юқори нархлар ўрнатганлик учун жавобгарликни ошириш орқали, ички бозорда нархнинг шаклланиш тартибини бошқаришда бозор механизмларини жорий қилишни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш назарда тутилган.
Салиев Алишер Зафарович24.01.2017 13:52
Валюта кора бозори томири билан йук килиниб, эркин конвертация очилсагина накд ва накдсиз хисоб-китоблар бирхиллашади ва жамият секин аста накдсиз хисоб-китобга урганади ва бу соха ривож топади
Рад этилди25.01.2017 17:10
Ушбу таклиф “Ҳаракатлар стратегияси”нинг “Валютани тартибга солишнинг, миллий валютанинг эркин конвертация қилинишини таъминловчи миллий валюта қийматини шакллантиришнинг илғор бозор механизмларини босқичма-босқич жорий этиш.” бандида назарда тутилган.
Maxmudov Maqsudxon Ma`rufxonovich24.01.2017 15:59
Plastik kartalar orqali "joyida to`lov" xizmatlari qamrovini kengaytirish lozim, ya`ni biror savdo markaziga kirgan xaridor qilgan xaridi uchun o`z telefon raqamiga ulangan plastik kartochkasi orqali online to`lovni amalga oshira olsa ancha yaxshi bo`lar edi, o`z plastigini sotuvchiga berib terminalga ulab plastik kartasi maxfiy kod raqamini aytishiga hojat qolmaydi!
Рад этилди25.01.2017 17:11
Ушбу таклиф “Нақдсиз ҳисоб-китоблар ҳажмини ва қамровини ошириш, шу жумладан иқтисодиёт соҳаларида тўловларнинг замонавий электрон шаклларини жорий этиш ва тадбиркорлик субъектларини рағбатлантириш, шунингдек банкдан ташқари айланишини қисқартириш” бандида назарда тутилган.
Низомиддин Бахридинов Шахобиддинович24.01.2017 18:30
Дастурнинг 124 бандининг амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа устунига қуйидагилар таклиф этилади: “янги пластик картани очишга тўланадиган тўловни камайтириш, пластик картани амал қилиш муддатини узайтириш, тўлов терминалларидан фойдаланганлик учун ижара тўлови миқдорини икки мартага қисқартириш; пластик картадаги маблағларни бошқа картага ўтказиш бўйича кўрсатиладиган хизматлар учун тарифларни камайтириш;”
Қабул қилинди25.01.2017 17:12
Фикр ва таклифларингиз учун раҳмат. Ушбу таклиф ҳужжат лойиҳасини қайта кўриб чиқиш жараёнида ҳисобга олинади.
Yuriy Naumov24.01.2017 20:58
Дополнить пунктами: 1. Расширение возможностей по открытию депозитов с пластиковых карточек физических лиц. Внедрение требований, что условия депозитов, открываемых по пластиковым карточкам и путем внесения наличных средств, должны быть одинаковыми. Обоснование. В настоящее время очень мало банков предоставляют возможность отрыть депозиты с пластиковых карточек. 2. Стимулирование банков по внедрению системы cashback т.е. возврат части средств банками, потраченных с пластиковой карточки. Обоснование - это будет стимулом использовать карты, а не оплату наличными. 3. Внедрение механизма безпрепядственного снятия наличных средств из пластиковой карты. Обоснование. Данная мера повысит доверие к картам и безналичным расчетам. 4. Постепенная интеграция Uzcard c международными платежными системами. Обоснование. Данная мера позволит владельцам Uzcard осуществлять прямые платежи в иностранных интернет магазинах и зарубежом, что без сомнения повысит популярность данного средства платежа. 5. Расширение предложений банков по депозитам для юридических лиц.
Қабул қилинди25.01.2017 17:13
Данное предложение будет учтено при доработке проекта документа.
Станислав Пак24.01.2017 21:23
Может быть в данном пункте мое предложение не совсем подходит но все же... Я абсолютно поддерживаю стремление повсеместного и масштабного перехода к безналичным расчетам в нашей стране, так как это не секрет, что все эти мероприятия в первую очередь необходимы для развития экономики Узбекистана. Однако, является целесообразным предоставить возможность осуществлять наличные расчеты между предпринимателями, в том числе предприятиями общественного питания, хотя бы в пределах размеров тех сумм, которые они инкассировали именно в наличном порядке. Ведь сегодня предприниматель вынужден покупать себе сырье за более высокие цены, чем он мог бы купить при наличном расчете. Это также сказывается на себестоимости готовой продукции и услугах, те есть приводит к необоснованному росту цен. Поэтому, учитывая интересы предпринимателей и в целях создания им более благоприятных условий, предлагаю внести в законодательство также изменения и дополнения, которые позволили бы субъектам предпринимательства осуществлять наличные расчеты в пределах наличных сумм, инкассированных ими за прошлый период (налоговый или отчетный).
Рад этилди25.01.2017 19:00
Предложение противоречит сущности пункта, направленного, в первую очередь, на сокращение наличного денежного оборота и развитие безналичных расчетов. Спасибо за предложение.
Gayrat Gaziev25.01.2017 10:54
Пластик карталардан тўловларни амалга оширишда ўзаро ишончни таъминлаш мақсадида, оила аъзоларининг пластик карталардан тўсиқсиз фойдаланишини амалга жорий этиш мақсадида Адлия Вазирлигидан рўйхатдан ўтган 1344 ва 2528-сонли Низомга ўзгартириш киритишни таклиф этаман. Яъни, пластик картадан фойдаланганда савдо ва бошқа пунктларда картанинг эгаси (паспорти билан) томонидан тўлов амалга оширилиши талаб этилмайди, шу холатни барча тўлов кассаларида хам жорий қилиш (масалан, ГАИда тўловларни амалга ошириш жараёнида оила аъзоларимнинг тўлов картасидан фойдаланиш учун уларни хам бирга "сарсон" бўлиб юриши мантиққа тўғри келмайди) мақсадга мувофиқ. Ушбу ўзгартиришлар халқ манфаатлари йўлида қилинаётган эзгу ишларнинг мантиқий давоми сифатида халқимиз томонидан ижобий қабул қилинишига аминман.
Маълумот учун28.01.2017 19:17

Мазкур дастурда белгиланган вазифалар юзасидан тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилишида Сизнинг таклифингизда кўтарилган масала кўриб чиқилади.

Бехзод Джумаев25.01.2017 11:55
Нақдсиз ҳисоб-китобларни амалга ошириш тизимини ривожлантиришда аҳолининг эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда тадбирларни белгилаб олиш лозим деб ҳисоблайман. Булар: биринчи навбатда, пластик карталардан онлайн тарзда масофавий коммунал тўловлар тизими хизматларини ривожлантириш; иккинчи навбатда, аҳоли эҳтиёжи билан боғлиқ харидлар масалан, савдо шахобчаларида хизматларнинг турларини кўпайтирган ҳолда пластик карталар орқали тўлов тизимини ривожлантириш. Бу орқали аҳолида танлаш имконияти жуда юқори бўлиши ва тўловларни амалга оширишдаги хизмат хақлари жуда паст бўлиши лозим. Учинчи навбатда, кунлик эҳтиёж моллари (озиқ-овқат, мева-сабзавот, сут маҳсулотлари ва бошқалар)ни сотиб олиш юзасидан буюртма бериш хизматларини кенг миқёсда жорий қилиш ва хизматлар учун тўловларни пластик карталар оркали онлайн тарзда амалга оширишни ривожлантириш. Тўртинчи навбатда, ҳозирги кунда аҳоли томонидан смартфон телефонларига бўлган қизиқиш ва ундан фойдаланиш даражасининг юқори эканлигини инобатга олиб, жамоат транспортларидан фойдаланганлик учун пластик карталардан тўловларни телефон ёрдамида амалга ошириш хизматини йўлга қўйиш бўйича махсус дастур ишлаб чиқишни ўйлаб кўриш лозим деб ҳисоблайман. Бешинчи навбатда, катта суммалар талаб қиладиган харидлар, асосан миллий автотранспорт воситаларини харид қилишда ҳисоб-китобни пластик карталар орқали амалга ошириш тизими ривожлантирилган тақдирда, машина олиш истагида бўлган фуқаро ўз пластик карточкасида етарли сумма тўплангунга қадар йиғиб юриши табиий ҳол деб ҳисоблайман. Олтинчидан, банкдан олинган кредит тўловларини онлайн тарзда пластик карталар орқали тўловларни амалга ошириш тизимини жорий қилиш лозим. Еттинчидан, бозор ҳудудидаги савдо шахобчаларини имкон қадар кўпроқ тўлов терминаллари билан таъминлаш ва хориждан товар олиб келувчи савдогар ёки тадбиркорларга терминалга тушган тушум ҳисобидан хорижий валюта карточкаларига тўлов амалга ошириш имкониятини жорий қилиш лозим деб ҳисоблайман. Ушбу ҳолатда, савдогар ҳам тўловни терминал орқали амалга оширишдан манфаатдор бўлган бўларди. Саккизинчи навбатда, пластик карталар орқали тўловларни амалга ошириш хизмат (Payme, UPay) турларини кўпайтириб, танлаш имкониятини яратиш лозим деб ҳисоблайман. Юқоридагиларни амалга оширишда Оммавий ахборот воситаларида рекламалар қилиш, ҳар хил тадбирлар орқали намойиш этиш, пластик карточкалар орқали тўлов тизими бўйича дастурлар ишлаб чиқиш бўйича танловлар эълон қилиш лозим деб ҳисоблайман. Ушбу тадбирларнинг амалга оширилиши нақд ва нақдсиз ҳисоб-китоблар орасидаги фарқнинг йўқолишига ёрдам берган бўларди.
Рад этилди25.01.2017 17:14
Ушбу таклиф “Нақдсиз ҳисоб-китоблар ҳажмини ва қамровини ошириш, шу жумладан иқтисодиёт соҳаларида тўловларнинг замонавий электрон шаклларини жорий этиш ва тадбиркорлик субъектларини рағбатлантириш, шунингдек банкдан ташқари айланишини қисқартириш” бандида назарда тутилган.
Бобохолов Сайфиддин Холмуродович25.01.2017 12:31
Олий ўқув юртларидаги талабаларнинг контракт тўловларини ҳам банк пластик карталари орқали ҳисоб рақамларга масофадан хизмат кўрсатиш тизимларидан фойдаланган ҳолда бир пайтнинг ўзида шартнома тузмасдан бир неча кишининг пластигидан тўлаш тизимини жорий этиш керак. Ҳозирда бунинг имкони йўқ, чунки олийгоҳларда контракт шартномаси икки ёки уч томонлама тузиларкан ва тегишли шахс тўлиқ суммани кўчириши керак бўларкан. Шу сабабли тегишли нормативларга ўзгартириш киритилиб, сўнгра шу асосда СМС-банкинг», «Интернет-банкинг», «Мобил-банкинг» хизматлари жорий этилса яхши бўларди
Рад этилди28.01.2017 15:11

Мавжуд қонунчилик талабларига зид. Ҳар қандай икки ёки уч томонлама муносабтлар шартнома асосида амалга оширилиши лозим.

Атабеков Азизбек Рахматович25.01.2017 17:57
Тадбиркорларга ойлик пул тушумларини белгилашда пластик карточкалар оркали савдо тушумини накд пулга нисбатан баландрок ва аксинча накд пул топшириш топширигини камрок белгилаш лозим. Бу билан биз баъзи бир тадбиркорлар накд пул билан соликдан кочган холда банкга топширмай пул айланма хосил килишини камайтириш мумкин.
Рад этилди27.01.2017 20:43

Мазкур масалангиз Дастурнинг 131 бандига ("Касса айланмалари прогнозларини маъмурий ўрнатиш амалиётига барҳам бериш") зид.

Станислав Пак26.01.2017 14:50
Мною 24.012017г. в 21:23 в данном пункте было представлено предложение, которое отклонено ответственными разработчиками по причине того, что предложение противоречит сущности настоящего пункта. Прошу повторно рассмотреть мое предложение так как если оно не подходит в данном пункте тогда его можно учесть в других или новых пунктах, кроме того не приведены основания по которым данный механизм нельзя внедрить хотя бы в размерах сумм, которые сами предприниматели инкассируют НАЛИЧНО. Это приведет к снижению цен на товары и услуги , а также будет стимулировать предпринимателей к полной инкассации наличной выручки, взамен ее сокрытия (как это не редко происходит на практике). Прошу подробнее изучить вопрос!
Маълумот учун26.01.2017 16:00
Спасибо за комментарий.
Abduqahhorov Aziz To'lqinovich28.01.2017 14:20

Давлат хизматлари кўрсатилганидан нақд пулни қабул қилиншини тақиқлаб қўйишни таклиф этмаган. Бу қайсидир маънода нақд пулга бўлган талабни камайтиради ва суистеъмолликларни олдини олади. масалан, боғчаларда фонд пуллари деган нарсаларга пул йиғилади шу пулларни нақд пулсиз ҳисоб китоб шаклида йиғилса назоратни ҳам таъминлаган бўлар эди.

Нақд пулларни ишлатилишини назоарт қилиниши қийин бўлганлиги учун нақд пулни коммунал хизматлар томонидан қабул қилинишини тақиқлаб қўйиш лозим.

Қабул қилинди28.01.2017 18:49

Таклифингиз учун рахмат ва улар тегишли норматив хужжатлар тайёрланаётганда куриб чикилади.

Abduqahhorov Aziz To'lqinovich28.01.2017 14:21

Юридик шахсларни ўз пул маблағларини бир ҳисобварақдан иккинчисига пул ўтказишдаги чекловларини бекор қилиниши юридик шахслар томонидан ўз маблағларини нақдлаштиришга ва эркин тасаруф этилишини камайтирган бўлар эди.

Рад этилди28.01.2017 15:08

Таклифингиз асослантирилмаган.