3.1. Макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш ва иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолиш
Т/р | 127 |
---|---|
Амалга ошириладиган тадбир | Валютани тартибга солишнинг, миллий валютанинг эркин конвертация қилинишини таъминловчи миллий валюта қийматини шакллантиришнинг илғор бозор механизмларини босқичма-босқич жорий этиш. |
Бажариш муддати | 2017 йил I чорак |
Ижро учун масъуллар | Марказий банк, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, ТИАИСВ, ДСҚ, ДБҚ Давлат рақобат қўмитаси, Ўзкоммунхизмат, Ўзбекэнерго, Ўзбекнефтгаз |
Сарф-харажатлар (млн. сўм) | - |
Молиялаштириш манбалари | - |
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа | Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси. Лойиҳада қуйидагилар назарда тутилади: ички ва ташқи бозорларда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг рақобатбардошлигини таъминловчи ва қўллаб-қувватловчи валюта бозоридаги хорижий валютага бўлган талаб ва таклиф нисбатидан келиб чиқиб, бозор механизмини ҳисобга олган ҳолда валюта курси сиёсатини такомиллаштириш; тадбиркорлик субъектларининг ўз валюта маблағларини эркин тасарруф этиш ҳуқуқини тўлиқ амалга оширилишини таъминлаш; мулкчилик шаклидан қатъи назар, экспорт қилувчиларни валюта тушумининг қисмини мажбурий сотишни бекор қилиш, хом ашё товарлари (пахта толаси, табиий газ, металлар ва бошқалар) экспорти бундан мустасно; ҳар қандай манипуляцияларни олдини оладиган механизмларни жорий этган ҳолда хорижий валютанинг биржада эркин муомалада бўлишини таъминлаш; тижорат банклари томонидан жалб қилинган ва ўз ресурслари ҳисобидан хорижий валютани тегишли қоидаларга риоя қилган ҳолда эркин сотиш тизимини жорий қилиш; бюджетга қўшимча тушумлар, тижорат банкларининг жорий кредитлари ва Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг маблағлари ҳисобига иқтисодиётнинг таянч тармоқларини вақтинчалик молиявий қўллаб-қувватлаш чораларини кўриш; 2017 йил давомида электр энергияси, газ ва коммунал хизматлар учун тарифларнинг ошишига йўл қўймаслик бўйича чораларни кўриш. |
Комментарии и ответы
Эътиборингиз учун рахмат. Мазкур масала “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар Стратегияси”нинг миллий валютанинг ва ички бозордаги нархларнинг барқарорлигини таъминлаш ҳамда эркин конвертацияни таъминловчи валютага оид муносабатларни тартибга солиш, миллий валюта курсини шакллантиришда замонавий бозор механизмларини босқичма-босқич жорий этиш бандларида кўзда тутилган
Спасибо за Ваше мнение. Проектом «Стратегий действий по пяти приоритетным направлениям развития Республики Узбекистан в 2017-2021 годах» предусматривается поэтапное внедрение передовых рыночных механизмов валютного регулирования, формирования курса национальной валюты, обеспечивающих ее свободную конвертируемость и реализация этих пунктов позволит положительно решить изложенные Вами проблемы.
Спасибо за ваш комментарий.
Биламизки чет эл валютасини биржа оркали сотиб олиш курси хам мавжуд (бу курс бозор курсидан бир оз юкорирок). Худди шу курсга якинрок яъни бозор курсидан пастрок ахолига сотиб курсини ишлаб чикиш ва банк муассасалари конверсион бўлим оркали чет эл валютасини сотиб олиш бўйича янада соддарок тизим (ягона тизимга эга база яратиш керак у ерда ким каердан канча микдорда сотиб олганлиги хакидаги маълумот киритилиши шарт) ишлаб чикиш ва керак бўладиган хужжатларни ихчамлаштириш.
Таклифингиз учун рахмат. Мазкур масала “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар Стратегияси”нинг иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг устувор йўналишларида шу жумладан эркин конвертацияни таъминловчи валютага оид муносабатларни тартибга солиш, миллий валюта курсини шакллантиришда замонавий бозор механизмларини босқичма-босқич жорий этиш бандларида кўзда тутилган ва Сиз кўтарган масалалар ўз ечимини топади.
Банклардан имкорт контрактлари бўйича назорат қилиш функциясини олиш.
Таклифингиз учун рахмат. Тегишли хужжатлар лойихалари тайёрланаётганда Сизнинг таклифингиз куриб чикилади.