Ҳурматли муҳокама иштирокчилари!
"Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони лойиҳаси муҳокамаси бўйича таклифларни қабул қилиш муддати жорий йилнинг 28 январь куни соат 18-00да якунланди.

3.1. Макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш ва иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолиш

Т/р127
Амалга ошириладиган тадбирВалютани тартибга солишнинг, миллий валютанинг эркин конвертация қилинишини таъминловчи миллий валюта қийматини шакллантиришнинг илғор бозор механизмларини босқичма-босқич жорий этиш.
Бажариш муддати2017 йил
I чорак
Ижро учун масъулларМарказий банк,
Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, ТИАИСВ, ДСҚ, ДБҚ
Давлат рақобат қўмитаси, Ўзкоммунхизмат, Ўзбекэнерго, Ўзбекнефтгаз
Сарф-харажатлар (млн. сўм)-
Молиялаштириш манбалари-
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижаЎзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.
Лойиҳада қуйидагилар назарда тутилади:
ички ва ташқи бозорларда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг рақобатбардошлигини таъминловчи ва қўллаб-қувватловчи валюта бозоридаги хорижий валютага бўлган талаб ва таклиф нисбатидан келиб чиқиб, бозор механизмини ҳисобга олган ҳолда валюта курси сиёсатини такомиллаштириш;
тадбиркорлик субъектларининг ўз валюта маблағларини эркин тасарруф этиш ҳуқуқини тўлиқ амалга оширилишини таъминлаш;
мулкчилик шаклидан қатъи назар, экспорт қилувчиларни валюта тушумининг қисмини мажбурий сотишни бекор қилиш, хом ашё товарлари (пахта толаси, табиий газ, металлар ва бошқалар) экспорти бундан мустасно;
ҳар қандай манипуляцияларни олдини оладиган механизмларни жорий этган ҳолда хорижий валютанинг биржада эркин муомалада бўлишини таъминлаш;
тижорат банклари томонидан жалб қилинган ва ўз ресурслари ҳисобидан хорижий валютани тегишли қоидаларга риоя қилган ҳолда эркин сотиш тизимини жорий қилиш;
бюджетга қўшимча тушумлар, тижорат банкларининг жорий кредитлари ва Ўзбекистон Республикаси Тикланиш
ва тараққиёт жамғармасининг маблағлари ҳисобига иқтисодиётнинг таянч тармоқларини вақтинчалик молиявий қўллаб-қувватлаш чораларини кўриш;
2017 йил давомида электр энергияси, газ ва коммунал хизматлар учун тарифларнинг ошишига йўл қўймаслик бўйича чораларни кўриш.  

Изоҳлар ва уларга берилган жавоблар

Yuriy Naumov19.01.2017 03:55
Предлагаю дополнить: "создать механизм свободной купли-продажи наличной и безналичной иностранной валюты по рыночному курсу для организаций и населения за наличную и безналичную национальную валюту"
Рад этилди19.01.2017 17:27
Задача, определенная данным пунктом, предполагает принятие мер по введению свободной конвертации.
Botir Umarov19.01.2017 06:27
Кутилаётган натижада миллий валютамизни тўлақонли конвертациясини йўлга қўйилишини аниқ қилиб ёзиш керак. Акс ҳолда ҳозиргига ўхшаб "конвертациямиз йўлга қўйилди ҳеч қандай муаммо йўқ" деб ҳисобот ёзаверишади молиявий-иқтисодий органлари раҳбарлари.
Маълумот учун28.01.2017 12:56

Эътиборингиз учун рахмат. Мазкур масала “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар Стратегияси”нинг миллий валютанинг ва ички бозордаги нархларнинг барқарорлигини таъминлаш ҳамда эркин конвертацияни таъминловчи валютага оид муносабатларни тартибга солиш, миллий валюта курсини шакллантиришда замонавий бозор механизмларини босқичма-босқич жорий этиш бандларида кўзда тутилган

Тангишов Мансур Расулович19.01.2017 12:27
http://finansist.uz/uz/yashirin-iqtisodiyotni-yoq-qilish-yollari/ сайтидаги мақолада келтирилган таклифларни кўриб чиқиш.
Рад этилди19.01.2017 17:36
Убедительная просьба размещать только собственные предложения.
Игорь Пугач21.01.2017 15:11
Не нужно здесь нового всеобъемлющего постановления президента. Надо вернуться к системе валютного регулирования, существовавшей на 1 июля 1994 года. а все последующие 2наслоения" критически пересмотреть. сум вводился как свободно конвертируемая валюта, во всяком случае, по текущим операциям и до осени 1996 года в этой сфере проблем практически не было.
Маълумот учун28.01.2017 15:33

Спасибо за Ваше мнение. Проектом «Стратегий действий по пяти приоритетным направлениям развития Республики Узбекистан в 2017-2021 годах» предусматривается поэтапное внедрение передовых рыночных механизмов валютного регулирования, формирования курса национальной валюты, обеспечивающих ее свободную конвертируемость и реализация этих пунктов позволит положительно решить изложенные Вами проблемы.

Абдураимов Расул Соипжонович22.01.2017 07:42
"2017 йил давомида электр энергияси, газ ва коммунал хизматлар учун тарифларнинг ошишига йўл қўймаслик бўйича чораларни кўриш. " Фақат буларнинггина эмас бошқа турдаги хаёт учун мухум бўлган манополлаштирилган озиқ овқат ва бошқа кундалик эхтиёж молларини хам нархини қатъий назоратга олиши шарт. Масалан шакар, совун, ўсимлик мойлари, ва бошқалар. Сабаб, бу нарсаларни халқ ўз томорқасида етиштириб ололмайди. Халқ етиштирган қишлоқ хўжалиги махсулотлари бозорда салкам текин нархда, лекин давлат монополиясидаги нарсалар нинг нархи отни калласидай. Давлат дехқондан пахтани жуда хам арзон сотиб олади айниқса пастроқ навлардаги пахтани (терганига арзимайди) лекин шу пахтанинг чигитидан олинган мой ва совунлар жуда хам қиммат. Бунинг учун катта-катта мой экстракт заводларида амалдорлар томонидан ўғирликларни йўқотиш керак.
Рад этилди25.01.2017 17:17
Лойиҳанинг “Миллий валютанинг ва ички бозордаги нархларнинг барқарорлигини таъминлаш” бўлимида нархнинг шаклланиш тартибини бошқаришда бозор механизмларини жорий қилиш, маҳсулотлар, ишлар ва хизматларга нархларни декларация қилиш тартибини босқичма-босқич қисқартириш ҳамда кейинчалик 2020 йилда уни бекор қилиш масаласи кўрилмоқда.
Mahmudov Zuhriddin Bahodirovich24.01.2017 12:25
Qora bozorda chet el valyutasi Markaziy bank belgilagan narxdan 2 barobar qimmat turgan bir paytda yuqoridagi rejalarni amalga oshirishni imkoni bo'larmikan? Avvalambor qora bozorni tartibga olish imkoni bo'lsa butunlay yoq qilish kerak. Barcha pullar faqatgina bank orqali aylanishi lozim.
Рад этилди25.01.2017 17:19
Лойиҳанинг “Миллий валютанинг ва ички бозордаги нархларнинг барқарорлигини таъминлаш.”деб номланган бандида республика ҳудудида Ўзбекистон Республикасининг юридик ва жисмоний шахслари учун барча маҳсулотлар ва хизматларнинг нархларини хорижий валютада белгилаш амалиётини босқичма – босқич бекор қилиш масаласи ўз аксини топган.
Салиев Алишер Зафарович24.01.2017 13:55
Жуда яхши лойиха. Кора бозорни умуман йук килиш керак!
Маълумот учун25.01.2017 16:50
Шарҳингиз учун рахмат.
Атабеков Азизбек Рахматович25.01.2017 18:01
Чет эл валюта курсини бозор курсига якинлаштириш ва банк муассасалари оркали чет эл валютасини сотиб олиш бўйича янада соддарок тизим ишлаб чикиш
Рад этилди26.01.2017 16:05
Келгусида аниқ таклиф беришингиз сўралади.
Рамиль Рафиков26.01.2017 23:35
Очень хотелось бы прочитать пункты государственной программы на русском языке. Как это возможно сделать? Сайт предлагает только на узбекском языке, вне зависимости от выбранного языка.
Маълумот учун27.01.2017 18:06

Спасибо за ваш комментарий.

Атабеков Азизбек Рахматович27.01.2017 14:51

Биламизки чет эл валютасини биржа оркали сотиб олиш курси хам мавжуд (бу курс бозор курсидан бир оз юкорирок). Худди шу курсга якинрок яъни бозор курсидан пастрок ахолига сотиб курсини ишлаб чикиш ва банк муассасалари конверсион бўлим оркали чет эл валютасини сотиб олиш бўйича янада соддарок тизим (ягона тизимга эга база яратиш керак у ерда ким каердан канча микдорда сотиб олганлиги хакидаги маълумот киритилиши шарт) ишлаб чикиш ва керак бўладиган хужжатларни ихчамлаштириш.

Маълумот учун28.01.2017 15:37

Таклифингиз учун рахмат. Мазкур масала “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар Стратегияси”нинг иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг устувор йўналишларида шу жумладан эркин конвертацияни таъминловчи валютага оид муносабатларни тартибга солиш, миллий валюта курсини шакллантиришда замонавий бозор механизмларини босқичма-босқич жорий этиш бандларида кўзда тутилган ва Сиз кўтарган масалалар ўз ечимини топади.

Abduqahhorov Aziz To'lqinovich28.01.2017 16:03

Банклардан имкорт контрактлари бўйича назорат қилиш функциясини олиш.

Қабул қилинди28.01.2017 18:51

Таклифингиз учун рахмат. Тегишли хужжатлар лойихалари тайёрланаётганда Сизнинг таклифингиз куриб чикилади.