Уважаемые участники обсуждения!
Настоящим сообщаем, что принятие предложений по проекту Указа Президента Республики Узбекистан "О Стратегии действий по дальнейшему развитию Республики Узбекистан" закончилось 28 января текущего года в 18-00.

3.1. Макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш ва иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолиш

Т/р128
Амалга ошириладиган тадбирМиллий валютанинг ва ички бозордаги нархларнинг барқарорлигини таъминлаш.
Бажариш муддати2017 йил
I чорак
Ижро учун масъулларМарказий банк,
Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, ТИАИСВ,
Давлат рақобат қўмитаси, ДСҚ, ДБҚ,
Савдо-саноат палатаси
Сарф-харажатлар (млн. сўм)-
Молиялаштириш манбалари-
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижаЎзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.
Лойиҳада қуйидагилар белгиланади:
республика ҳудудида Ўзбекистон Республикасининг юридик ва жисмоний шахслари учун барча маҳсулотлар ва хизматларнинг нархларини хорижий валютада белгилаш амалиётини босқичма – босқич бекор қилиш;
инфляция даражасини аниқлашда товар ва хизматларнинг истеъмол нархлари (тарифлари) ўзгаришини кузатиш методикасини такомиллаштириш;
нақд пулсиз кўринишда товар ва хизматлар сотишда сунъий юқори нархлар ўрнатганлик учун жавобгарликни ошириш орқали, ички бозорда нархнинг шаклланиш тартибини бошқаришда бозор механизмларини жорий қилиш;
маҳсулотлар, ишлар ва хизматларга нархларни декларация қилиш тартибини босқичма-босқич қисқартириш ҳамда кейинчалик 2020 йилда уни бекор қилиш;
маҳсулотлар (ишлар ва хизматлар) учун нақд пулда тўлаш ҳақидаги талабга ва бунинг учун чегирма беришга тақиқ қўйиш.

Комментарии и ответы

Yuriy Naumov19.01.2017 04:04
Рыночный механизм не может вводится через повышение ответственности за ценообразование. Это уже не рыночный механизм, а административные методы. Для того, чтобы рыночным способом устранить разницу между стоимостью товаров за наличный и безналичный расчет нужно обеспечить свободный обмен с минимальной комиссией наличных денег на безналичные и наоборот. Тогда у предпринимателей не будет смысла и мотивации устанавливать более высокие цены за перечисление.
Отклонено24.01.2017 18:58
В проекте Госпрограммы не предусматривается повышение ответственности за ценообразование в отраслях экономики, а напротив снижение роли государства в экономике путем поэтапного сокращение порядка декларирования цен на товары, работы и услуги.
Игорь Пугач21.01.2017 15:23
Этот пункт, очевидно, должен быть исключен. Тем более, что у нас знают в основном одну меру ценового регулирования - установление предельного уровня рентабельности. Думаю, что ситуация на розничном рынке медикаментов скоро нам покажет, что это не тот путь, который приведет нас к желаемой цели.
Для информации28.01.2017 15:22

Спасибо за Вами высказанное мнение.

Абдураимов Расул Соипжонович22.01.2017 07:55
"республика ҳудудида Ўзбекистон Республикасининг юридик ва жисмоний шахслари учун барча маҳсулотлар ва хизматларнинг нархларини хорижий валютада белгилаш амалиётини босқичма – босқич бекор қилиш;" Конкрет 2017 йилнинг охирига қадар батамом бекор қилишни таклиф қиламан. Акс холда ўзгаришларга ишонмайман. Бекор қилиш вақти конкрет белгиланмаганлиги менга ўзбек халқ мақолини эслатади. "У кунгача ё афанди ўлади ё эшшаги" Сабаб шу вақтгача хеч ким билмасмиди алоқа компаниялар хизмати қаёқдаги АҚШ долларида хизмат кўрсатиб келаётганлигини. Кўз юмилган бундан кейин хам хали узоқ йиллар кўз юмилиши мумкин. Алоқа компаниялари Россияда рубльда, хатто қирғизистон сомда хизмат кўрсатади Ўзбекистонни қаери кам Қирғизистондан.
Для информации28.01.2017 14:54

Ўзбекистон Республикаси “Телекоммуникациялар тўғрисида”ги Қонунга мувофикЎзбекистон Республикасида фаолият юритаётган мобил алоқа компанияларига кунлик, ойлик абонент тўловлари, тариф режалари ва интернет тўпламларн нархларини мустащл равишда ўзлари белгилайди. Абонент тўловларини белгилашда асосан хар ойда тўланадиган мажбурий тўловлар ва соликлар, хар йили тўланадиган давлат божлари, мутахассисларнинг иш хаки харажатлари, база станциялар ва бопща ускуналарнинг амортизацияси, энергоресурсларга харажатлар, эксплуатация харажатлари, соликлар, бюджетга мажбурий тўловлар, телекоммуникация тармоқдарига хамда техник ускуналарга хизматлар кўрсатиш бўйича ва бошка харажатлар ҳисобга олинади.

Расулов Анвар Хамидович22.01.2017 13:39
Абдураимов Расул Соипжоновичning fikriga to`liq qo`shilaman. Qonunda hamma narsa aniq ko`rsatilishi kerak. Hech qanday noaniqliklar bo`lmasligi shart.
Для информации28.01.2017 15:22

Аниқ таклифлар киритишингизни сўраймиз.

Mahmudov Zuhriddin Bahodirovich24.01.2017 12:29
республика ҳудудида Ўзбекистон Республикасининг юридик ва жисмоний шахслари учун барча маҳсулотлар ва хизматларнинг нархларини хорижий валютада белгилаш амалиётини босқичма – босқич бекор қилиш; - Nega bosqichma bosqich - birdaniga emas?! Bas yetar bizda 2 ta milliy mobil kompaniya bor (Uzmobile,UMS) Nega endi o'zimizning kompaniyamizga o'z so'mimizda emas AQSH dollarida to'lov amalga oshirishimiz kerak? Bunga chek qo'yish kerak.
Отклонено25.01.2017 17:20
Лойиҳанинг “Миллий валютанинг ва ички бозордаги нархларнинг барқарорлигини таъминлаш.”деб номланган бандида республика ҳудудида Ўзбекистон Республикасининг юридик ва жисмоний шахслари учун барча маҳсулотлар ва хизматларнинг нархларини хорижий валютада белгилаш амалиётини босқичма – босқич бекор қилиш масаласи ўз аксини топган.
Салиев Алишер Зафарович24.01.2017 13:58
менинг фикримча, миллий валютамизни баркарорлигига салбий таъсир курсатувчи биринчи омил бу хар йил Президент томонидан 1-2-3 маротабадан бюджет ташкилотлари ходимларини иш хаклари, стипендия ва пенсияларнинг хамда энг кам иш хакининг маълум бир фоизга оширилиб борилиши, бундай оширилишдан воз кечиб, иш хакларни индексация килиш керак, энг кам иш хаки эса оширилмаслиги керак
Для информации28.01.2017 15:24

Иш ҳақини оширишдан асосий мақсад аҳолининг турмуш даражасини яхшилашдан иборат. Иш ҳақи миқдорини оширишда мамлакатдаги инфляция даражаси ҳисобга олинади. Шу билан бирга, энг кам иш ҳақи ҳозирги кунда фақат муайян бож тўловларига боғланган.

Yuriy Naumov24.01.2017 21:20
1. Внедрение системы народного контроля за ценами. Еженедельные публикация на официальном сайте госкомстата цен на утвержденный перечень основных продуктов питания, товаров и услуг в разрезе регионов 2. Внедрения механизма отчетности (объяснения) ответственных лиц перед вышестоящими органами и населением за повышение цен на товары из перечня на более чем установленный процент в течении квартала. 3. Принятие закона о минимальной потребительской корзине.
Для информации28.01.2017 15:36

Спасибо за Ваше предложение. Ваше предложение будет учтено при доработке проекта документа.

Кроме того, сообщаем что, в условиях рыночной экономики цены формируются исходя из спроса и предложения, а в командно-административной экономики цены могут контролироваться государственными органами. При этом, в проекте документа предусматривается постепенное сокращение декларирование цен на товары и услуги.

Хожиакбар Жавлонов24.01.2017 23:32
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексининг 773-моддасида мижознинг банкдаги ҳисобварақда турган пул маблағлари Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда нақд пул шаклида олиниши мумкинлиги кўрсатилган. Бироқ шу ўринда, шу кодекснинг 790-моддасида юридик шахслар ўртасидаги ҳисоб-китоблар, шунингдек фуқароларнинг тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириши билан боғлиқ ҳолда улар иштирокидаги ҳисоб-китоблар нақд пулсиз тартибда амалга оширилади деб белгиланган. Сиздан мазкур дастурга тадбиркорлар ҳам нақд пул шаклида ҳисоб-китобларни амалга ошириши учун шарт-шароитлар яратиб беришни назарда тутувчи банд киритишни таклиф қиламан. Бунда нақд пул шаклида ҳисоб-китобларни хохлаганича эмас, балки фақатгина ушбу тадбиркорнинг ўзи бундан олдинги даврда қанча пулни нақд кўринишда инкассация қилган бўлса шу суммадан ортмаган қийматда амалга оширишини белгилаш лозим.
Принято28.01.2017 19:11

Билдирилган таклифлар, ҳаракатлар Давлат дастури лойиҳасининг 129 ва 132 бандларида ўз аксини топган.

Атабеков Азизбек Рахматович25.01.2017 18:06
республика ҳудудида Ўзбекистон Республикасининг юридик ва жисмоний шахслари учун барча маҳсулотлар ва хизматларнинг нархларини хорижий валютада белгилаш амалиётини босқичма – босқич бекор қилиш учун чет элдан импорт килинадиган махсулотлар ва ярим тайёр махсулотларни ишлаб чикаришни махаллийлаштиришни молиялаштириш керак. Ишлаб чикаришдаги махсулотни таннархига таъсир этадиган ортикча тўловларни камайтириш керак
Для информации26.01.2017 02:16
Изоҳингиз учун рахмат.