3.1. Макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш ва иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолиш
Т/р | 128 |
---|---|
Амалга ошириладиган тадбир | Миллий валютанинг ва ички бозордаги нархларнинг барқарорлигини таъминлаш. |
Бажариш муддати | 2017 йил I чорак |
Ижро учун масъуллар | Марказий банк, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, ТИАИСВ, Давлат рақобат қўмитаси, ДСҚ, ДБҚ, Савдо-саноат палатаси |
Сарф-харажатлар (млн. сўм) | - |
Молиялаштириш манбалари | - |
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа | Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси. Лойиҳада қуйидагилар белгиланади: республика ҳудудида Ўзбекистон Республикасининг юридик ва жисмоний шахслари учун барча маҳсулотлар ва хизматларнинг нархларини хорижий валютада белгилаш амалиётини босқичма – босқич бекор қилиш; инфляция даражасини аниқлашда товар ва хизматларнинг истеъмол нархлари (тарифлари) ўзгаришини кузатиш методикасини такомиллаштириш; нақд пулсиз кўринишда товар ва хизматлар сотишда сунъий юқори нархлар ўрнатганлик учун жавобгарликни ошириш орқали, ички бозорда нархнинг шаклланиш тартибини бошқаришда бозор механизмларини жорий қилиш; маҳсулотлар, ишлар ва хизматларга нархларни декларация қилиш тартибини босқичма-босқич қисқартириш ҳамда кейинчалик 2020 йилда уни бекор қилиш; маҳсулотлар (ишлар ва хизматлар) учун нақд пулда тўлаш ҳақидаги талабга ва бунинг учун чегирма беришга тақиқ қўйиш. |
Изоҳлар ва уларга берилган жавоблар
Спасибо за Вами высказанное мнение.
Ўзбекистон Республикаси “Телекоммуникациялар тўғрисида”ги Қонунга мувофикЎзбекистон Республикасида фаолият юритаётган мобил алоқа компанияларига кунлик, ойлик абонент тўловлари, тариф режалари ва интернет тўпламларн нархларини мустащл равишда ўзлари белгилайди. Абонент тўловларини белгилашда асосан хар ойда тўланадиган мажбурий тўловлар ва соликлар, хар йили тўланадиган давлат божлари, мутахассисларнинг иш хаки харажатлари, база станциялар ва бопща ускуналарнинг амортизацияси, энергоресурсларга харажатлар, эксплуатация харажатлари, соликлар, бюджетга мажбурий тўловлар, телекоммуникация тармоқдарига хамда техник ускуналарга хизматлар кўрсатиш бўйича ва бошка харажатлар ҳисобга олинади.
Аниқ таклифлар киритишингизни сўраймиз.
Иш ҳақини оширишдан асосий мақсад аҳолининг турмуш даражасини яхшилашдан иборат. Иш ҳақи миқдорини оширишда мамлакатдаги инфляция даражаси ҳисобга олинади. Шу билан бирга, энг кам иш ҳақи ҳозирги кунда фақат муайян бож тўловларига боғланган.
Спасибо за Ваше предложение. Ваше предложение будет учтено при доработке проекта документа.
Кроме того, сообщаем что, в условиях рыночной экономики цены формируются исходя из спроса и предложения, а в командно-административной экономики цены могут контролироваться государственными органами. При этом, в проекте документа предусматривается постепенное сокращение декларирование цен на товары и услуги.
Билдирилган таклифлар, ҳаракатлар Давлат дастури лойиҳасининг 129 ва 132 бандларида ўз аксини топган.