3.1. Макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш ва иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолиш
Т/р | 129 |
---|---|
Амалга ошириладиган тадбир | Банк фаолиятини тартибга солувчи замоновий тамойил ва механизмларни жорий этиш, уларнинг самарали фаолият кўрсатишига йўл қўймаётган тўсиқларни бартараф этиш. |
Бажариш муддати | 2017 йил III чорак |
Ижро учун масъуллар | Марказий банк, Молия вазирлиги, Иқтисодиётвазирлиги, ДСҚ, ДБҚ |
Сарф-харажатлар (млн. сўм) | - |
Молиялаштириш манбалари | - |
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа | 2018-2019 йилларга мўлжалланган банк фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар, шу жумладан: банк назорати бўйича Базель қўмитасининг талабларига асосан тижорат банкларининг маблағлари етарлилиги ва ликвидлилиги даражаси кўрсаткичини қўллаб-қувватлаш; бошқарув ва банк таваккалчилиги тизими, шу жумладан илғор хорижий амалиётлари асосида тижорат банкларида менеджмент таваккалчилиги самарадорлигини янада ошириш; мамлакат иқтисодий ривожланишининг замонавий талабларига жавоб бермайдиган ҳужжатларни бекор қилиш мақсадида банк фаолиятини тартибга солишга оид Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини инвентаризация қилиш; тижорат банклари фаолиятига, шу жумладан кредит сиёсатига давлат ҳокимияти органлари томонидан маъмурий аралашувларни олдини олиш ва йўл қўймаслик; тижорат банкларининг капиталлашувини ошириш, кредит портфели миқдорини доимий ошириб бориш ва унинг сифатини яхшилаш, инвестицион лойиҳаларни молиялаш ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни кредитлаш кўламини янада ошириш; банкларга хос бўлмаган вазифаларни истисно этиш бўйича амалий чораларни кўришни назарда тутувчи Дастур лойиҳасини ишлаб чиқиш ва киритиш. |
Комментарии и ответы
Таклифингиз учун раҳмат. Келгусида пластик карточкалар асосидаги ҳисоб-китоблар бўйича ягона тарифлар режаси белгиланишида Сизнинг таклифингизда кўтарилган масалалар кўриб чиқилишини билдирамиз.
Эътиборингиз учун рахмат. Шартномавий мажбуриятларни ўз вақтида бажаримаган мижозларнинг қайтарилмаган кредитларни гаровдаги мол-мулк ҳисобидан қоплаш жараёнларини енгиллаштиришни назарда тутувчи Марказий банк томонидан тайёрланган қарор лойиҳаси Вазирлар Маҳкамасига киритилган.
Маълумот учун олинди.
Таклифингиз учун раҳмат. Келгусида пластик карточкалар асосидаги ҳисоб-китоблар бўйича ягона тарифлар режаси белгиланишида Сизнинг таклифингизда кўтарилган масала кўриб чиқилишини билдирамиз.
Савдо корхоналари томонидан аҳолига истеъмол товарларини молиявий истеъмолл кредит маблағлари ҳисобига чакана савдо фаолиятига киритилади. Бунда мазкур операция бўйича Вазирлар Маҳкамасининг қарори 19-бандига асосан товарларни нақд пулсиз ҳисоб китоблар бўйича сотиш учун белгиланган чекловлар татбиқ этилмайди.
Шунингдек, тижорат банклари томонидан аҳолига, шу жумладан пенсионерларга банк пластик карталари оркали “овердрафт” кредитлари ажратилиши кенг йўлга кўйилган бўлиб, ушбу кредит ҳисобига барча турдаги савдо нуқталарида товарлар (хизматлар) қилиш мумкинлигини маълум киламиз.
Ушбу таклиф Давлат дастури лойиҳасининг 129-бандида назарда тутилган.
Бундан ташқари,Кредиторларнинг ҳуқуқларини ҳимоялаш мақсадида “Гаров реестри тўғрисида”ги қарор қабул қилинган. Гаров реестрида барча қарздорлар бўйича маълумотлар акс эттирилади.
Атабеков Азизбек Рахматович ning fikrlariga qo'shilaman. Vaqt va kuch ancha tejalardi shunda
Келгусида ўз таклифларингизни беришингизни сўраймиз.
"мамлакат иқтисодий ривожланишининг замонавий талабларига жавоб бермайдиган ҳужжатларни бекор қилиш (, талабга жавоб бермайдиган қисмларига ўзгартиришлар киритиш ёки илғор хорижий банкларни миллий меёрий хужжатлари билан уйғунлаштириш ) ибораларини киритишни таклиф қиламан.
Таклифингиз учун рахмат. Сиз томонингиздан берилган таклифлар Марказий банк томонидан ишлаб чикилган 2017-2021 йилларда банк тизимини ислоҳ қилиш бўйича тайёрланган Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасида кўзда тутилган.