3.1. Макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш ва иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолиш
Т/р | 130 |
---|---|
Амалга ошириладиган тадбир | Капитални жалб қилиш ҳамда корхоналар, молиявий институтлар ва аҳолининг эркин маблағларини жойлаштиришнинг муқобил манбаи сифатида молия бозорини ривожлантиришга қаратилган Ўзбекистон Республикаси молия бозорини ўрта муддатли ва узоқ муддатли истиқболда ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш. |
Бажариш муддати | 2017 йил III чорак |
Ижро учун масъуллар | Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти, Молия вазирлиги, Марказий банк, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат рақобат қўмитаси |
Сарф-харажатлар (млн. сўм) | - |
Молиялаштириш манбалари | - |
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа | Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси. Лойиҳада қуйидагилар назарда тутилади: мустаҳкам молиявий институтлар (банклар, суғурта компаниялари, йирик давлат компаниялари, акционерлик жамиятлари)га қимматли қоғозлар (облигациялар, векселлар ва бошқалар) чиқаришга рухсат бериш; қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш бўйича ваколатли органнинг молия бозорининг замонавий воситаларини жорий қилинишдаги ролини кучайтириш, яъни мазкур органни назорат органи сифатида эмас, балки қимматли қоғозлар бозори иштирокчиларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини химоя қилувчи орган сифатида фаолияти самарадорлигини ошириш; қимматли қоғозларни дастлабки ва қўшимча эмиссия қилишни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини соддалаштириш; суғурта ва бошқа молиявий хизматларнинг янги шаклларини жорий қилиш, суғурта ва бошқа турдаги молиявий хизматларнинг ҳажмини кенгайтириш; алоҳида миллий корхоналар акцияларининг хорижий нуфузли фонд биржаларида дастлабки тарзда жойлаштирилишига эришиш (IPO), уларнинг хорижий капитал бозорига чиқишини таъминлаш. |
Комментарии и ответы
В целях более широкого вовлечения населения по операциям с ценными бумагами и развитию рынка ценных бумаг полагаем не целесрообразным принятие данного предложения.
Предложение не обосновано.