Ҳурматли муҳокама иштирокчилари!
"Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони лойиҳаси муҳокамаси бўйича таклифларни қабул қилиш муддати жорий йилнинг 28 январь куни соат 18-00да якунланди.

3.1. Макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш ва иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолиш

Т/р130
Амалга ошириладиган тадбирКапитални жалб қилиш ҳамда корхоналар, молиявий институтлар ва аҳолининг эркин маблағларини жойлаштиришнинг муқобил манбаи сифатида молия бозорини ривожлантиришга қаратилган Ўзбекистон Республикаси молия бозорини ўрта муддатли ва узоқ муддатли истиқболда ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш.
Бажариш муддати2017 йил
III чорак
Ижро учун масъулларПрогнозлаштириш
ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти,
Молия вазирлиги,
Марказий банк, Иқтисодиёт вазирлиги,
Давлат рақобат қўмитаси
Сарф-харажатлар (млн. сўм)-
Молиялаштириш манбалари-
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижаЎзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.
Лойиҳада қуйидагилар назарда тутилади:
мустаҳкам молиявий институтлар (банклар, суғурта компаниялари, йирик давлат компаниялари, акционерлик жамиятлари)га қимматли қоғозлар (облигациялар, векселлар ва бошқалар) чиқаришга рухсат бериш;
қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш бўйича ваколатли органнинг молия бозорининг замонавий воситаларини жорий қилинишдаги ролини кучайтириш, яъни мазкур органни назорат органи сифатида эмас, балки қимматли қоғозлар бозори иштирокчиларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини химоя қилувчи орган сифатида фаолияти самарадорлигини ошириш;
қимматли қоғозларни дастлабки
ва қўшимча эмиссия қилишни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини соддалаштириш;
суғурта ва бошқа молиявий хизматларнинг янги шаклларини жорий қилиш, суғурта ва бошқа турдаги молиявий хизматларнинг ҳажмини кенгайтириш;
алоҳида миллий корхоналар акцияларининг хорижий нуфузли фонд биржаларида дастлабки тарзда жойлаштирилишига эришиш (IPO), уларнинг хорижий капитал бозорига чиқишини таъминлаш.

Изоҳлар ва уларга берилган жавоблар

Салиев Алишер Зафарович24.01.2017 14:06
Махаллий хокимият органларига хам маблаг жалб этиш максадида кимматли когозлар эмиссия килишларига рухсат бериш керак. Кимматли когозлар бозорини жонлантириш учун реал иктисодиёт сохасини ривожлантириш чораларини куриш керак. Акциядорлик жамиятларида куп йиллар давомида акциядор булиб турувчи лекин маълум бир сабабларга кура акциядорлар йигилишида катнашмаган, тугатилган юридик шахслар ёки фукаро меросхурлари хам келмаган акциядорларнинг акцияларини тегишли тартибда Давлат фойдасига утказиш керак ва кайтадан янги акциядорларга сотиш керак. Конунчиликда Бир дона Акцияни номинал кийматини купайтириш керак, масалан 100000 сум килиб, ва акциядор булиш учун бир жамиятнинг устав фондини камида 0,1% микдорида акцияларини сотиб олиш шарт булиши керак. Шунда Акциядорларни сони бир жамиятда 1000 кишидан ошмайди. Кимматли когозлар профессионал иштирокчиларини операцион харажатларини камайтириш керак.
Рад этилди28.01.2017 17:10

В целях более широкого вовлечения населения по операциям с ценными бумагами и развитию рынка ценных бумаг полагаем не целесрообразным принятие данного предложения.

Yuriy Naumov24.01.2017 21:29
Дополнить . Развитие электронной торговли ценными бумагами. Развитие системы предоставления брокерских и депозитарных услуг онлайн ... Цель - максимально упростить населению и потенциальным инвесторам покупать и хранить ценные бумаги.
Рад этилди06.02.2017 12:43

Предложение не обосновано.