Уважаемые участники обсуждения!
Настоящим сообщаем, что принятие предложений по проекту Указа Президента Республики Узбекистан "О Стратегии действий по дальнейшему развитию Республики Узбекистан" закончилось 28 января текущего года в 18-00.

3.2. Иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш, унинг етакчи тармоқларини модернизация ва фаол диверсификация қилиш

Т/р152
Амалга ошириладиган тадбирИқтисодиёт тармоқлари учун самарали рақобат муҳитини яратиш ҳамда маҳсулотлар ва хизматлар бозорида босқичма-босқич монополияни қисқартириш.
Бажариш муддати2017 йил III чорак
Ижро учун масъулларДавлат рақобат қўмитаси,
Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги,
Адлия вазирлиги,
Савдо-саноат палатаси
Сарф-харажатлар (млн. сўм)-
Молиялаштириш манбалари-
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижаЎзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.
Бунда қуйидагилар акс этади:
корхоналарнинг бирлашиши ва қўшиб олинишида монополияга қарши органнинг дастлабки розилигини олиш талабларини бирхиллаштириш;
рақобатни чекловчи келишувлар, битимлар ва келишилган ҳаракатларга қарши кураш механизмларини такомиллаштириш;
устун мавқега эга бўлган корхоналарнинг акция ва улушларини сотиб олишда тадбиркорлик субъектларининг ҳужжатларини кўриб чиқиш тартибини соддалаштириш; манфаатлар тўқнашувини бартараф этиш мақсадида шўъба корхона томонидан таъсисчининг устав фондидан улуш сотиб олишига ва шўъба корхона вакилларининг таъсисчи кузатувчилар кенгашида аъзолигига тақиқ қўйиш.

Комментарии и ответы

Abduqahhorov Aziz To'lqinovich28.01.2017 14:37

шўъба корхона тушунчасини аниқлаштириш лозим. Шўъба корхонами (ФК 71-72-моддалар) ёки шўъба хўжалик жамиятларими (ФК 67-модда)?

"таъсисчи" атамаси ўрнига "муассис" атамасини ишлатиш лозим. Чунки қонунда муассис ишлатилган.

"улуш" сўзи фақат МЧЖ ва ҚМЖларга нисбатан ишлатилади. Акциядорлик жамиятларида эса "акция" сўзи ишлатилади. агар бу ерда АЖлар ҳам назарда тутилган бўлса унда улуш сўзи акция сўзи билан тўлдирилиши лозим.

Для информации06.02.2017 14:02

Маълумот сифатида олинди.

Nizomiddin O'rmonov28.01.2017 17:23

Тадбир номини қуйидагича ўзгартиришни таклиф қиламан:

Иқтисодиёт тармоқлари учун самарали рақобат муҳитини яратиш ҳамда маҳсулотлар ва хизматлар бозорида босқичма-босқич давлат аралашуви, монополияси ва монопсониясини(пахтахом ашёси,ғалла ) қисқартириш.

Отклонено06.02.2017 14:03

Таклиф асосланмаган.