3.3. Хусусий мулк ва тадбиркорликни ривожлантириш
Т/р | 162 |
---|---|
Амалга ошириладиган тадбир | Якка тартибдаги тадбиркорликнинг ривожланишини янада қўллаб-қувватлаш ва мазкур соҳадаги қонунчиликни такомиллаштириш, бунда якка тартибдаги тадбиркорлар, оилавий тадбиркорлар, деҳқон хўжаликларига пластик карталаридаги пул маблағларидан ишлаб чиқариш, савдо фаолияти ва бошқа эҳтиёжлар учун фойдаланиш имконини бериш ва уларни тасарруф этишдаги асоссиз чекловларни бекор қилиш. |
Бажариш муддати | 2017 йил I чорак |
Ижро учун масъуллар | Марказий банк, ДСҚ, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси |
Сарф-харажатлар (млн. сўм) | - |
Молиялаштириш манбалари | - |
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа | Қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш. Банк пластик карталаридан фойдаланган ҳолда нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизимини кенгайтириш ҳамда пул маблағларининг банкдан ташқари айланмасини қисқартиришга хизмат қилади. |
Комментарии и ответы
Маълумот сифатида олинди.
Маълумот сифатида олинди.
Расулов Анвар Хамидович ning fikriga qo'shilaman.
Келгусида ўз таклифингизни беришингизни сўраймиз.
Стратегиянинг ушбу бандида ишлатилган "оилавий тадбиркорлар" ва "деҳқон хўжаликлари" атамалари мавҳум. Масалан, бирорта МЧЖ деҳқончлик билан шуғулланмоқда. бу деҳқон хўжалиги ҳисобланадими? агар, ҳисобланса унда ушбу нормалар қўлланиладими? агар деҳқон хўжалиги дейилганида ушбу фаолияти билан шуғулланаётган ҳар қандай юридик шахс эмас, балки айнан бир тоифадаги, яъни ташкилий ҳуқуқий шакли "Деҳқон хўжалиги" назарда тутилган бўлса, нима учун унда тўғрисидан тўғри Деҳқон хўжалиги ташкилий ҳуқуқий шаклидаги тадбиркорлик субъектлари деб кўрсатиб ўтилмаган? Оилавий тадбиркорлар ва Оилавий корхона худди шундай.
Агар биз хусусий мулкни дахилсизлигини таъминлашни ва қонун устиворлигини таъминлашни истасак унда иккита ҳоллатда қонунда ва суд қарори билан чекланиши мумкинилиги қоидаларига риоя этиш лозим.
бундан буёғида мублағларини бир жойдан иккинчи жойга чиқишини чекловчи норма фақат қонун ёки суд қарори билан киритилиши мумкинли деган қоидани киритиш лозим.
Қонун ҳужжатларида, хусусан "Деҳқон хўжалиги тўғрисида"ги, "Оилавий тадбиркорлик тўғрисида"ги қонунларда бу масала ўз аксини топган.