Ҳурматли муҳокама иштирокчилари!
"Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони лойиҳаси муҳокамаси бўйича таклифларни қабул қилиш муддати жорий йилнинг 28 январь куни соат 18-00да якунланди.

3.3. Хусусий мулк ва тадбиркорликни ривожлантириш

Т/р162
Амалга ошириладиган тадбирЯкка тартибдаги тадбиркорликнинг ривожланишини янада қўллаб-қувватлаш ва мазкур соҳадаги қонунчиликни такомиллаштириш, бунда якка тартибдаги тадбиркорлар, оилавий тадбиркорлар, деҳқон хўжаликларига пластик карталаридаги пул маблағларидан ишлаб чиқариш, савдо фаолияти ва бошқа эҳтиёжлар учун фойдаланиш имконини бериш ва уларни тасарруф этишдаги асоссиз чекловларни бекор қилиш.  
Бажариш муддати2017 йил
I чорак
Ижро учун масъулларМарказий банк, ДСҚ,
Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси
Сарф-харажатлар (млн. сўм)-
Молиялаштириш манбалари-
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижаҚонун ҳужжатларига ўзгартиш
ва қўшимчалар киритиш.
Банк пластик карталаридан фойдаланган ҳолда нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизимини кенгайтириш ҳамда пул маблағларининг банкдан ташқари айланмасини қисқартиришга хизмат қилади.

Изоҳлар ва уларга берилган жавоблар

Расулов Анвар Хамидович22.01.2017 14:13
nafaqat plastik kartochkalaridan balki bankdagi hisob raqamidan ham erkin foydalanish imkonini berish kerak.
Маълумот учун06.02.2017 14:18

Маълумот сифатида олинди.

Azizbek Qayumov25.01.2017 12:55
Кичик тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш мақсадида ўз корпоратив карта маблагларини эркин фойдаланиш ва банк кредит маблағларини корпоратив карталарига ўтказган холда фойдаланиш имкониятини бериш керак
Маълумот учун06.02.2017 14:19

Маълумот сифатида олинди.

Mahmudov Zuhriddin Bahodirovich27.01.2017 21:19

Расулов Анвар Хамидович ning fikriga qo'shilaman.

Маълумот учун27.01.2017 21:49

Келгусида ўз таклифингизни беришингизни сўраймиз.

Abduqahhorov Aziz To'lqinovich28.01.2017 15:11

Стратегиянинг ушбу бандида ишлатилган "оилавий тадбиркорлар" ва "деҳқон хўжаликлари" атамалари мавҳум. Масалан, бирорта МЧЖ деҳқончлик билан шуғулланмоқда. бу деҳқон хўжалиги ҳисобланадими? агар, ҳисобланса унда ушбу нормалар қўлланиладими? агар деҳқон хўжалиги дейилганида ушбу фаолияти билан шуғулланаётган ҳар қандай юридик шахс эмас, балки айнан бир тоифадаги, яъни ташкилий ҳуқуқий шакли "Деҳқон хўжалиги" назарда тутилган бўлса, нима учун унда тўғрисидан тўғри Деҳқон хўжалиги ташкилий ҳуқуқий шаклидаги тадбиркорлик субъектлари деб кўрсатиб ўтилмаган? Оилавий тадбиркорлар ва Оилавий корхона худди шундай.

Агар биз хусусий мулкни дахилсизлигини таъминлашни ва қонун устиворлигини таъминлашни истасак унда иккита ҳоллатда қонунда ва суд қарори билан чекланиши мумкинилиги қоидаларига риоя этиш лозим.

бундан буёғида мублағларини бир жойдан иккинчи жойга чиқишини чекловчи норма фақат қонун ёки суд қарори билан киритилиши мумкинли деган қоидани киритиш лозим.

Рад этилди06.02.2017 14:22

Қонун ҳужжатларида, хусусан "Деҳқон хўжалиги тўғрисида"ги, "Оилавий тадбиркорлик тўғрисида"ги қонунларда бу масала ўз аксини топган.