3.3. Хусусий мулк ва тадбиркорликни ривожлантириш
| Т/р | 168 | 
|---|---|
| Амалга ошириладиган тадбир | Интеллектуал мулкни ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни янада    ривожлантириш, шу жумладан: товар белгилари, саноат намуналарига бўлган ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказиш ва патентларни бериш тартиботларининг шаффофлигини ошириш; Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтган интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг халқаро тан олинишини таъминлаш; контрафакт маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш ҳолатларига қарши ҳаракат дастурларини тасдиқлаш; товарларнинг сифати ва ингредиентлар таркибини уларнинг номланиши ва маркаларига мувофиқлиги бўйича стандартлар (O'zDStлар)ни қайта кўриб чиқиш. | 
| Бажариш муддати | 2017 йил июнь | 
| Ижро учун масъуллар | Давлат рақобат    қўмитаси, Интеллектуал мулк агентлиги, Ўзстандарт, Адлия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, вазирлик ва идоралар | 
| Сарф-харажатлар (млн. сўм) | - | 
| Молиялаштириш манбалари | - | 
| Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа | Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси. Интеллектуал мулкка бўлган ҳуқуқларни, жумладан ташқи бозорларда ҳимоя қилишни кучайтириш, инсофсиз рақобатни бартараф этиш, ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар хуқуқларини ҳимоя қилишга хизмат қилади. | 
 
Комментарии и ответы
Kerakli qaror!
Эътиборингиз учун рахмат.