3.3. Хусусий мулк ва тадбиркорликни ривожлантириш
Т/р | 168 |
---|---|
Амалга ошириладиган тадбир | Интеллектуал мулкни ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни янада ривожлантириш, шу жумладан: товар белгилари, саноат намуналарига бўлган ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказиш ва патентларни бериш тартиботларининг шаффофлигини ошириш; Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтган интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг халқаро тан олинишини таъминлаш; контрафакт маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш ҳолатларига қарши ҳаракат дастурларини тасдиқлаш; товарларнинг сифати ва ингредиентлар таркибини уларнинг номланиши ва маркаларига мувофиқлиги бўйича стандартлар (O'zDStлар)ни қайта кўриб чиқиш. |
Бажариш муддати | 2017 йил июнь |
Ижро учун масъуллар | Давлат рақобат қўмитаси, Интеллектуал мулк агентлиги, Ўзстандарт, Адлия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, вазирлик ва идоралар |
Сарф-харажатлар (млн. сўм) | - |
Молиялаштириш манбалари | - |
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа | Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси. Интеллектуал мулкка бўлган ҳуқуқларни, жумладан ташқи бозорларда ҳимоя қилишни кучайтириш, инсофсиз рақобатни бартараф этиш, ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар хуқуқларини ҳимоя қилишга хизмат қилади. |
Изоҳлар ва уларга берилган жавоблар
Kerakli qaror!
Эътиборингиз учун рахмат.