3.3. Хусусий мулк ва тадбиркорликни ривожлантириш
Т/р | 169 |
---|---|
Амалга ошириладиган тадбир | Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида қуйидагиларни амалга ошириш: бино ва иншоотлар майдонларидан келиб чиққан ҳолда уларни хатловдан ўтказишнинг дифференциаллашган муддатларини белгилаш; кадастр органларининг Давлат солиқ қўмитаси, “Давархитектқурилиш” қўмитаси, Адлия вазирлиги ва бошқа идоралар ҳудудий бўлинмалари билан реал вақт режимида маълумот олиш имконини берадиган ўзаро электрон ахборот алмашинуви тизимини тўлиқ жорий этиш; кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни қайта рўйхатдан ўтказишда уни такроран хатловдан ўтказишни тақиқлаш; юридик шахслар ўртасида нотурар кўчмас мулк бўйича битимларни нотариал тасдиқлашда коммунал хизматлар бўйича қарздорлик мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотномаларни талаб қилишни бекор қилиш. |
Бажариш муддати | 2017 йил I чорак |
Ижро учун масъуллар | Ергеодезкадастр, Ахборот технологиялари вазирлиги, Адлия вазирлиги, Давархитектқурилиш, ДСҚ, ИИВ, Бош прокуратура |
Сарф-харажатлар (млн. сўм) | 500,0 |
Молиялаштириш манбалари | Ижрочиларнинг ўз маблағлари |
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа | Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси. Ваколатли органлар ўртасида ахборот алмашинуви тартибини соддалаштириш, бино ва иншоотларни хатловдан ўтказиш муддатларини қисқартириш, ваколатли органлар томонидан амалга оширилаётган кадастр ишлари сифатини яхшилаш имконини беради. |
Комментарии и ответы
В рамках разработки соответствующего решения Правительства Ваши предложения будут проработаны совместно с уполномоченными органами