Ҳурматли муҳокама иштирокчилари!
"Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони лойиҳаси муҳокамаси бўйича таклифларни қабул қилиш муддати жорий йилнинг 28 январь куни соат 18-00да якунланди.

3.3. Хусусий мулк ва тадбиркорликни ривожлантириш

Т/р169
Амалга ошириладиган тадбирКўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида қуйидагиларни амалга ошириш:
бино ва иншоотлар майдонларидан келиб чиққан ҳолда уларни хатловдан ўтказишнинг дифференциаллашган муддатларини белгилаш;
кадастр органларининг Давлат солиқ қўмитаси, “Давархитектқурилиш” қўмитаси, Адлия вазирлиги ва бошқа идоралар ҳудудий бўлинмалари билан реал вақт режимида маълумот олиш имконини берадиган ўзаро электрон ахборот алмашинуви тизимини тўлиқ жорий этиш;
кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни қайта рўйхатдан ўтказишда уни такроран хатловдан ўтказишни тақиқлаш;
юридик шахслар ўртасида нотурар кўчмас мулк бўйича битимларни нотариал тасдиқлашда коммунал хизматлар бўйича қарздорлик мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотномаларни талаб қилишни бекор қилиш.  
Бажариш муддати2017 йил
I чорак
Ижро учун масъулларЕргеодезкадастр, Ахборот технологиялари вазирлиги,
Адлия вазирлиги, Давархитектқурилиш, ДСҚ, ИИВ,
Бош прокуратура
Сарф-харажатлар (млн. сўм)500,0
Молиялаштириш манбалариИжрочиларнинг ўз маблағлари
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижаВазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.
Ваколатли органлар ўртасида ахборот алмашинуви тартибини соддалаштириш, бино ва иншоотларни хатловдан ўтказиш муддатларини қисқартириш, ваколатли органлар томонидан амалга оширилаётган кадастр ишлари сифатини яхшилаш имконини беради.

Изоҳлар ва уларга берилган жавоблар

Makhmudov Farkhod Bakhodirovich18.01.2017 22:35
отличный пункт! в ходе подготовки программы предлагается внедрение системы одного окна, где при необходимости прохождения проверки объекта создание единой комплескной комиссии с своевременным согласованием с собственником или его представителем даты и время обследования объекта
Маълумот учун28.01.2017 17:15

В рамках разработки соответствующего решения Правительства Ваши предложения будут проработаны совместно с уполномоченными органами