3.4. Қишлоқ хўжалигида таркибий ўзгартиришлар
Т/р | 174 |
---|---|
Амалга ошириладиган тадбир | Ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш мақсадида қишлоқ хўжалик экин майдонларини мақбуллаштириш, бунда: пахта экин майдонларини 49 минг гектарга ва ғалла майдонларини 10 минг гектарга қисқартириш; қисқартирилган экин майдонларига бошқа қишлоқ хўжалик экинларини жойлаштириш, жумладан картошка – 8,1 минг гектар, сабзавот – 27,2 минг гектар, интенсив боғ – 5,9 минг гектар, токзор – 2,9 минг гектар, озуқа экинлари – 10,9 минг гектар ва мойли экинлар – 4 минг гектар. |
Бажариш муддати | Йил давомида |
Ижро учун масъуллар | Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ергеодезкадастр, ҚР Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Фермерлар кенгаши |
Сарф-харажатлар (млн. сўм) | - |
Молиялаштириш манбалари | - |
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.12.2015 йилдаги ПҚ-2460-сонли ва Вазирлар Маҳкамасининг 01.11.2016 йилдаги 378-сонли қарорларининг ижросини таъминлаш. Паст рентабелли экин майдонларида пахта ва ғалла етиштиришдан кўриладиган зарарни 80 млрд. сўмга қисқартириш; қўшимча 1 млн. тоннага яқин мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқариш; ҳудудларда 48,5 мингдан ортиқ янги иш ўринларини ташкил қилиш натижасида ушбу экин майдонларида банд бўлган аҳоли сонини 75,6 мингга етказиш; мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти ҳажмини 2 баробарга ошириш. |
Комментарии и ответы
Маълумот сифатида олинди.
Маълумот сифатида олинди.