Ҳурматли муҳокама иштирокчилари!
"Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони лойиҳаси муҳокамаси бўйича таклифларни қабул қилиш муддати жорий йилнинг 28 январь куни соат 18-00да якунланди.

3.4. Қишлоқ хўжалигида таркибий ўзгартиришлар

Т/р174
Амалга ошириладиган тадбирЕр ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш мақсадида қишлоқ хўжалик экин майдонларини мақбуллаштириш, бунда:
пахта экин майдонларини 49 минг гектарга ва ғалла майдонларини 10 минг гектарга қисқартириш;
қисқартирилган экин майдонларига бошқа қишлоқ хўжалик экинларини жойлаштириш, жумладан картошка – 8,1 минг гектар, сабзавот – 27,2 минг гектар, интенсив боғ – 5,9 минг гектар, токзор – 2,9 минг гектар, озуқа экинлари – 10,9 минг гектар ва мойли экинлар – 4 минг гектар.
Бажариш муддатиЙил давомида
Ижро учун масъулларҚишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ергеодезкадастр,
ҚР Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Фермерлар кенгаши
Сарф-харажатлар (млн. сўм)-
Молиялаштириш манбалари-
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижаЎзбекистон Республикаси Президентининг 29.12.2015 йилдаги ПҚ-2460-сонли ва Вазирлар Маҳкамасининг 01.11.2016 йилдаги 378-сонли қарорларининг ижросини таъминлаш.
Паст рентабелли экин майдонларида пахта ва ғалла етиштиришдан кўриладиган зарарни 80 млрд. сўмга қисқартириш;
қўшимча 1 млн. тоннага яқин мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқариш;
ҳудудларда 48,5 мингдан ортиқ янги иш ўринларини ташкил қилиш натижасида ушбу экин майдонларида банд бўлган аҳоли сонини 75,6 мингга етказиш;
мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти ҳажмини 2 баробарга ошириш.

Изоҳлар ва уларга берилган жавоблар

Абдураимов Расул Соипжонович22.01.2017 10:15
қишлоқ хўжалик экин майдонларини мақбуллаштиришга эхтиёткорлик билан ёндошиш зарур. Хокимлар томонидан маълум бир худуда етиштириш ноқулай бўлган сабзовот ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинларини мажбурий жойлаштириш холатларига бархам бериш керак. Гипс майдонларга пиёз, саримсоқпиёз, картошка ёки шунга ўхшаган экинлар жойлаштирилмоқда. Бундай холатлар мавжуд. Туб ахолининг фикр муолохозаларини ўрганган холда ва уларнинг фикрларидан келиб чиқиб шу худуднинг хусусиятларидан келиб чиқиб қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш лозим.
Маълумот учун06.02.2017 14:27

Маълумот сифатида олинди.

Полвонов Асрор Абдулхаевич23.01.2017 20:26
Одатда, пахта режасини фермерлар қанчалик кўп бажарса, шунчалик ўзларига оғирроқ бўлади. Шу режани ошириб бажаришга унчалик иштиёқманд бўлишмайди. Ушбу ҳолатни бартараф этиш учун таклиф: Пахта етиштиришда, режали тизимдан воз кечиб, бозор иқтисодиётига мос ричагларни қўллаш керак. Масалан, 1 га ердан олинган маълум бир миқдор учун давлат томонидан кг учун 300 сўм тўланса, ундан ошган миқдор кг учун 500 сўм нарх жорий этиш мумкин.
Маълумот учун06.02.2017 14:28

Маълумот сифатида олинди.