3.4. Қишлоқ хўжалигида таркибий ўзгартиришлар
Т/р | 176 |
---|---|
Амалга ошириладиган тадбир | Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, ирригация ва мелиорация объектларини ривожлантириш, уларнинг хавфсиз ва барқарор ишлашини таъминлаш, сув ресурсларидан оқилона ва тежамли фойдаланиш ва шу асосда қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш барқарорлигига эришиш: 693 км магистрал, туманлараро, хўжаликлараро коллекторларни, 429 км ёпиқ-ётиқ дренаж тизимларини, 5 дона мелиоратив насос станцияларини, 82 дона мелиоратив тик қудуқларни, 98 дона мелиоратив объектлардаги гидротехник иншоотларни қуриш ва реконструкция қилиш; 500 км каналларни, 74 км суғориш лоток тизимини, 38 дона гидротехник иншоотларни, 12 км босимли сув қувурларини, сиғими 800 млн.м3га тенг бўлган сув омборларини қуриш ва реконструкция қилиш ҳамда 0,5 км қирғоқбўйи минтақасини ҳимоялаш; 142 дона мелиоратив техника ва жиҳозларни сув хўжалигида ихтисослашган пудрат ташкилотларига лизинг орқали етказиш; 2013-2017 йиллар давомида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш Давлат дастури доирасида амалга оширилган ишларнинг самарадорлигини танқидий ўрганиш; коллектор-дренаж ва ирригация тизимларини, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини ва сув билан таъминланганлик даражасини комплекс ўрганиш натижасида 2018-2022 йилларда суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш Давлат дастури лойиҳасини ишлаб чиқиш. |
Бажариш муддати | Йил давомида Йил давомида Йил давомида 2017 йил III чорак 2017 йил IV чорак |
Ижро учун масъуллар | Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ергеодезкадастр, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, ҚР Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, лойиҳа институтлари |
Сарф-харажатлар (млн. сўм) | 905 000,0 |
Молиялаштириш манбалари | Давлат бюджети маблағлари, Суғорила-диган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси, ташкилот-ларнинг маблағлари, тижорат банклари кредитлари |
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа | Таҳлилий маълумот. Вазирлар Маҳкамаси Раёсатида тақдимот. Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси. 270,5 минг гектар суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини барқарор сақлаш. 276,2 минг гектар суғориладиган ерларнинг сув билан кафолатли таъминлаш. Пудрат ташкилотларининг техник таъминотини ошириш. |
Комментарии и ответы
Маълумот сифатида олинди.