Ҳурматли муҳокама иштирокчилари!
"Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони лойиҳаси муҳокамаси бўйича таклифларни қабул қилиш муддати жорий йилнинг 28 январь куни соат 18-00да якунланди.

3.4. Қишлоқ хўжалигида таркибий ўзгартиришлар

Т/р176
Амалга ошириладиган тадбирСуғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, ирригация ва мелиорация объектларини ривожлантириш, уларнинг хавфсиз ва барқарор ишлашини таъминлаш, сув ресурсларидан оқилона ва тежамли фойдаланиш ва шу асосда қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш барқарорлигига эришиш:
693 км магистрал, туманлараро, хўжаликлараро коллекторларни, 429 км ёпиқ-ётиқ дренаж тизимларини,
5 дона мелиоратив насос станцияларини, 82 дона мелиоратив тик қудуқларни, 98 дона мелиоратив объектлардаги гидротехник иншоотларни қуриш ва реконструкция қилиш;
500 км каналларни, 74 км суғориш лоток тизимини, 38 дона гидротехник иншоотларни, 12 км босимли сув қувурларини, сиғими 800 млн.м3га тенг бўлган сув омборларини қуриш ва реконструкция қилиш ҳамда 0,5 км қирғоқбўйи минтақасини ҳимоялаш;
142 дона мелиоратив техника ва жиҳозларни сув хўжалигида ихтисослашган пудрат ташкилотларига лизинг орқали етказиш;
2013-2017 йиллар давомида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш Давлат дастури доирасида амалга оширилган ишларнинг самарадорлигини танқидий ўрганиш;
коллектор-дренаж ва ирригация тизимларини, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини ва сув билан таъминланганлик даражасини комплекс ўрганиш натижасида 2018-2022 йилларда суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш Давлат дастури лойиҳасини ишлаб чиқиш.
Бажариш муддати            Йил давомида         Йил давомида       Йил давомида   2017 йил III чорак       2017 йил IV чорак
Ижро учун масъулларҚишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги,
Ергеодезкадастр,
Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги,
ҚР Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари,
лойиҳа институтлари
Сарф-харажатлар (млн. сўм)905 000,0
Молиялаштириш манбалариДавлат бюджети маблағлари, Суғорила-диган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси,
ташкилот-ларнинг маблағлари, тижорат банклари кредитлари
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижаТаҳлилий маълумот.
Вазирлар Маҳкамаси Раёсатида тақдимот.
Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.
270,5 минг гектар суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини барқарор сақлаш.
276,2 минг гектар суғориладиган ерларнинг сув билан кафолатли таъминлаш.
Пудрат ташкилотларининг техник таъминотини ошириш.

Изоҳлар ва уларга берилган жавоблар

Vokhidjon Ahmadjonov22.01.2017 23:53
Ушбу бўлимда Ўзбекистон Республикасининг келгусидаги сув хавсизлигини таъминлаш билан боғлиқ бўлган асосий вазифалар ёритилиши керак. Афсуски, ушбу бўлим сув хўжалиги соҳасини эртанги кун талабларига мослаштириш ва эртанги кунимизни кафолатли сув билан таъминлаш имконини берадиган тадбирларни тўлиқ қамраб олмаган. Шу сабабли ушбу бўлимни қуйидаги вазифалар ва йўналишлар билан тўлдириш талаб этилади: - Сув истеъмолчилари уюшмаларининг (СИУ) фаолиятларини янада ривожлантириш (уларни фаолият юритиш ва молиявий механизмларини такомиллаштириш) , СИУ-ларнинг моддий техник базасини кучайтириш (уларга имтиёзли лизинг асосида мелиоратив техникалар етказиб бериш), СИУ-лар фаолиятини республика миқёсида мувофиқлаштирувчи ва уларга амалий ёрдам кўрсатувчи бошқарув механизмни жорий этиш (СИУлар Федерациясини тузиш ва СИУларни оптимизациялаш), СИУ-ларнинг фолиятига боғлиқ меъёрий ҳужжатларни такомиллаштириш (СИУ тўғрисидаги Қонунни ва бошқа меъёрий ҳужжатларни қабул қилиш); - қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологиялар ва усуллардан кенг фойдаланишни йўлга қўйиш мақсадида бу борадаги мавжуд механизмларни такомиллаштириш (сувни тежайдиган технологияларни жорий этишга кўмаклашадиган махсус Фонд ташкил этиш, консалтинг хизматларини ривожлантириш, имтиёзларни кенгайтириш, бу борадаги тарғибот ва ташвиқот ишларини жадаллаштириш); - Республикада сув хўжалигини бошқариш принциплари ва асосларини такомиллаштириш (Сув хўжалиги вазирилигини тузиш ва сув хўжалигини бошқариш принципларини такомиллаштириш. Чунки ҳозирда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги мавжуд ҳолда "етказиб берувчи" ва "истеъмолчи" битта ташкилот сифатида фаолият юритиб бу ривожланиш ва рақобат принципларига зиддир. Сув хўжалигини бошқариш принципи охирги бор 2003 йилда, яъни 14 йил аввал янгиланган бўлиб, ҳозирда уни янада такомиллаштириш ва янги талабларга ва чақириқларга мослаштириш талаб этилади); - сувдан фойдаланишда бозор принципларини жорий қилиш (сув хўжалиги ҳамон 100% давлат бюджетидан молиялаштирилади, қишлоқ хўжалигида эса сув текин унга ҳақ олинмайди. Бу эса сувни тежашга бўлган энг катта тўсиқдир. Мисол учун, миллионлаб маблағ сарф этиш йўли билан томчилатиб суғориш технологиясини жорий этган фермер ва эскича усулда эгатлаб суғоришни амалга оширадиган фермерга нисбатан хеч қандай имтиёз ва ютуқга эга бўлмайди. Ҳатто сердаромад ҳисобланган мева-забзавотчилик ва боғдорчилик билан шуғулланадиган фермер хўжаликлари ҳам ҳозирда сувга ҳақ тўламайдилар. Ривожланган давлатлар тажрибаси шуни кўрсатадики, сув хўжалигига бозор принципларини жорий қилиш сувни тежашнинг энг асосий омилидир). Шунингдек, айтиб ўтиш жоизки, матнда келтириб ўтилган "0,5 км қирғоқбўйи минтақасини ҳимоялаш" 5 йил учун бу жуда ҳам "арзимас" тадбир сифатида кўринмоқда. Шунинг учун, бу каби тадбирларни яна бир бор кўриб чиқиш ёки унга тегишли тузатишларни киритиш талаб этилади.
Маълумот учун06.02.2017 14:32

Маълумот сифатида олинди.