3.4. Қишлоқ хўжалигида таркибий ўзгартиришлар
| Т/р | 179 |
|---|---|
| Амалга ошириладиган тадбир | Чорвачиликни янада ривожлантириш: чорвачилик ва ветеринария бўйича меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш; наслчиликни ривожлантириш, наслчиликда илмий тадқиқот ишларини жорий этиш; чорвачиликнинг озуқа базасини яратиш, озуқа экинлари етиштириладиган майдонларни кенгайтириш, озуқа ишлаб чиқаришни кўпайтириш, уларнинг уруғчилигини ташкил қилиш, чорвачиликни сифатли озуқалар, биоқўшимчалар, витаминлар, макро-микро элементлар ва бошқа озуқа бирликлари билан таъминлаш; ветеринария хизматларини яхшилаш ва эпизотик ҳолатнинг барқарорлигини таъминлаш, ветеринария лабораторияларини моддий-техник жиҳозлаш; ветеринария меъёрлари ва қоидаларини такомиллаштириш ҳамда ветеринария препаратларини ва озуқа қўшимчаларини сертификатлашни бир хил қоидаларга келтириш. |
| Бажариш муддати |
2017 йил I чорак Йил давомида Йил давомида Йил давомида 2017 йил I чорак |
| Ижро учун масъуллар | Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Фермерлар кенгаши, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, ҚР Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Қишлоқ хўжалик илмий тадқиқот институтлари |
| Сарф-харажатлар (млн. сўм) | - 21 400,0 |
| Молиялаштириш манбалари | - Давлат бюджети маблағлари |
| Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа | Таҳлилий маълумотлар. Вазирлар Маҳкамасининг Раёсатида тақдимот. Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси. Комплекс дастурни амалга ошириш натижасида 2020 йилга келиб йирик шохли қорамол бош сони 21,8%га, майда шохли қорамол бош сони 18,3%га ва сут маҳсулотлари 36,8%га ошади. |
Комментарии и ответы
Ajoyib reja! Qo'shilaman!
Келгусида ўз таклифларингизни беришингизни сўраймиз.